[PR] Gain and Get More Likes and Followers on Instagram.

#xabardoruz

12 posts

MOST RECENT

Менга кимлигингни фарқи йўқ: оқ, қора, баланд, паст, озғин, семиз, бой, камбағал. Агарда сен менга нисбатан яхши муносабатда бўлсанг, мен ҳам сенга шундай жавоб қайтараман.#xabardoruz #soginchsadosi

Youtube hazillari☺xabardor.uz
#yangiliklar#news#xabardoruz#uzbekistan

Мунтазам равишда узоқ вақт давомида компьютер мониторига тикилиб ўтирган киши, албатта, кўзлари чарчаганини ҳис қилади. Лекин ишларини четга суриб, компьютерни ўчиришни ҳамма ҳам истамайди.

Қуйида ишлаётган пайтингизда кўзингиз толиқиб қолса, ўзингизни енгил ҳис қилишингиз учун атиги 15 дақиқа вақт сарфланадиган машқларни ҳавола этамиз.

Қоронғиликка тикилинг
Тирсакларингизни стол устига қўйинг. Кўзларингизни юминг ва кафтларингиз билан кўзларингизни ёпинг. Ўзингизни бўш қўйинг ва қоронғиликка тикилинг. Шу ҳолатда 1-3 дақиқа туринг.

Кўзларни у тарафдан бу тарафга ҳаракатлантириш

Тўғри туринг ёки ўтиринг. Тўғрига қаранг. Бошингизни бурмасдан чапга қаранг. Кўзингиз тушган нарсага яхшилаб тикилинг. Сўнгра ўнг тарафга қаранг. Шу ҳолатда бир оз туринг. Нигоҳингизни у тарафдан бу тарафга 5 марта қаратинг. Бу ҳаракатларни 3 марта қайтаринг.

Кўзларни юқорига ва пастга ҳаракатлантириш
Тўғрига қараб ўтиринг. Сўнг пастга қаранг ва кўраётган нарсангизга тикилинг. Сўнг тепага қаранг. Ҳар икки ҳаракатни 5 мартадан қайтаринг. Жараён жами 3 марта такрорланади.
#yangiliklar#qiziq#xabardoruz#uzbekistan#fun#

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Барселонада 1 март куни бошланган Mobile World Congress 2015 кўргазмасида анчадан бери кутилаётган ва анчагина шов-шувларга сабаб бўлган ўзининг янги флагман смартфони – Samsung Galaxy S6 смартфонини намойиш қилди. Кўргазмада, шунингдек, бу смартфоннинг эгилган дисплейли Galaxy S6 Edge версияси ҳам оммага кўрсатилди.

Samsung Galaxy S6 модели аввалги смартфонларга хос бўлган умумий услубиятни сақлаб қолган. Шу билан биргаликда, Galaxy S6 смартфонининг ташқи кўриниши нозик ва ҳашаматли кўриниш олган ва энг асосийси, бу смартфон замонавий ва юқори унумдорликка эга деталлар билан жиҳозланган.

Смартфон кўрсатиш қобилияти 2560×1440 нуқтага эга бўлган, Gorilla Glass 4 ҳимояловчи ойнаси билан қопланган 5,1-дюймли Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Смартфон ичига ARM big.LITTLE архитектурасида қурилган ҳамда такт частотаси 2,1 ГГц бўлган тўртта Cortex-A57 ядроси ва такт частотаси 1,5 ГГц бўлган тўртта Cortex-A53 ядросига эга бўлган 64-битли Exynos 7420 чипи ўрнатилган. Смартфоннинг график қисмига Mali-T760 тезлаштиргичи жавоб беради. Смартфоннинг 3 Гб тезкор хотира билан жиҳозлангани уни бугунги кунда Android-телефонлар ичида энг қувватлиси бўлишини таъминлайди.
Ахборотни сақлаш учун ички ўрнатилган, UFS 2.0 типидаги 32/64/128 Гбайт хотира кўзда тутилган. Смартфон фотосуратларни олиш учун f/1,9 ли диафрагмали ва тасвирни оптик барқарорлаштирувчи қурилма билан жиҳозланган 16-Мегапикселли камера ҳамда видеоалоқа учун 5 Мегапикселли олдинги камера билан жиҳозланган.
#yangiliklar#qiziq#xabardoruz#uzbekistan#fun#

Most Popular Instagram Hashtags