[PR] Gain and Get More Likes and Followers on Instagram.

#ozodliK

MOST RECENT

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тез орада меҳнат муҳожирларини Ўзбекистондан Россияга ташувчи автобус қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса Россиянинг 4та шаҳрида янги консулликлар иш бошлаганини эълон қилди.

Sputnik нашрининг хабар қилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, ушбу нашр мухбири билан суҳбатда, Россиянинг бир нечта федерал округида Ўзбекистоннинг бош консулликлари таъсис этилганини билдирган. "Владивосток, Екатеринбург, Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларида Ўзбекистоннинг бош консулликларини таъсис этиш ҳақида Россия ҳукуматининг фармойиши эълон қилинди", дея вазирдан иқтибос келтирди нашр.

Шу йилнинг 22-23 феврал кунлари Россияга борган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан янги консуллик очиш ва муҳожирлар билан боғлиқ бошқа масалаларда музокаралар ўтказган эди.

Шунингдек, 25 февраль куни Sputnik нашрининг Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Зокир Умаровга таяниб хабар қилишича, тез орада меҳнат муҳожирларини Ўзбекистондан Россияга ташувчи автобус қатнови йўлга қўйилади.

Бу борада президент қарори лойиҳаси ҳозирланган ва тез орада ҳужжатнинг қабул қилиниши кутилмоқда. Хабарда ушбу қарорнинг номи ва мазмуни ҳақида маълумотлар келтирилмади.

Бунга қадар президент Мирзиёев тегишли давлат идораларига февраль ойи охирига қадар Ўзбекистон ватандошлари кўп қатнайдиган йўналишларни аниқлаб, автобус ва қўшимча поезд қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берган эди.

Жумладан, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Йўловчи транспортда фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" номли №42-сонли қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари - CAFA президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон футбол федерациясининг маълум қилишича, 24 февраль куни Тошкентдаги HYATT REGENCY меҳмонхонасида CAFA конгресси бўлиб ўтган.

Унда Эрон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Жанубий Корея ва Қатардан борган делегациялар қатнашган.

Ушбу йиғинда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновни ташкилотга янги президенти этиб сайланган.

CAFA ташкилотни 2015 йилда Тошкентда тузилган ва унинг биринчи ппрезиденти Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси собиқ раҳбари Мираброр Усмонов бўлган. Усмонов 2017 йилда ишдан олингач, CAFA президентлиги лавозими бўш қолаётган эди.

Умид Маҳаматжанович Аҳматжанов 2017 йилнинг 12 сентябрида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти этиб сайланган.

#ozodlik

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги тез орада меҳнат муҳожирларини Ўзбекистондан Россияга ташувчи автобус қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди.

Sputnik нашрининг вазир ўринбосари Зокир Умаровга таяниб хабар қилишича, бу борада президент қарори лойиҳаси ҳозирланган ва тез орада ҳужжатнинг қабул қилиниши кутилмоқда.

Бунга қадар президент Мирзиёев фармойиш бериб, тегишли давлат идораларини Ўзбекистон ватандошлари кўп қатнайдиган йўналишларни аниқлаб, автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берган эди.

Меҳнат вазирлиги расмийсига кўра, ҳозирча Бухоро вилоятидан Россияга мунтазам автобус қатнови, шунингдек, Қозоғистон орқали Россияга қатновчи янги поезд рейсларини очиш ва поездларга қўшимча вагонлар улаш масаласи кўрилмоқда.

Меҳнат вазирлиги мулозими автобус қатнови тез орада йўлга қўйилиши, бунинг учун президент қарори даражасидаги бир неча қўшимча ҳужжат қабул қилиниши кутилаётганини билдирди.

Россия ИВВ берган маълумотга кўра, ҳозирда бу давлатдаги жами мигрантларнинг 10 фоизи ёки 1 миллионга яқинини ўзбекистонликлар ташкил қилади. Ўзбекистонликрларга Россияда ишлаш учун берилган жами рухсатнома - патентнинг ярми (765 мингтаси) расмийлаштирилган.
#ozodlik

Бош прокуратуранинг Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти бошлиғи этиб, Акмалхўжа Мавлонов тайинланди.

Прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, бу ҳақда президент Мирзиёев 21 февраль куни фармон имзолаган.

Мавлонов 2017 йилнинг октябрь ойидан Хоразм вилояти прокурори, унга қадар эса Сирдарё вилояти прокурори муовини бўлиб ишлаган.

Gazeta.uz нашрининг ёзишича, Бош прокуратуранинг Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаментини 2016 йилнинг декабридан бериб бошқариб келаётган Зоҳид Дўсанов ишдан олинди. Ҳозирча унинг кейинги тайинлови ҳақида маълумот йўқ.

Департаменга бошлиқ бўлгунга қадар, Дўсанов 2011-2016 йилларда Давлат Божхона қўмитасини бошқарган. 2008-2011 йилларда эса айни департаменинг бошлиғи бўлган.

#ozodlik

24 февраль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари иштирокидаги ҳукумат комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодалар бошчилигида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат комиссияларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтган.

Масжлисда икки давлат ўртасидаги чегаранинг айрим қисмлари бўйлаб ўтадиган чегара чизиқлари лойиҳаси кўриб чиқилди.

Шунингдек, президент Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланиши кутилган ҳужжатлар ва бошқа ташкилий масалалар кўрилгани хабар қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга март ойининг биринчи декадасида амалга оширадиган давлат ташрифи доирасида 20дан ортиқ давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномалар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Фарғонадаги учрашув якунида икки давлат ҳукумат комиссиялари қўшма баённомаси имзоланди.

#ozodlik

ЖИЗЗАХ. "Жиззах вилояти Пахтакор тумани газ идорасида ҳар куни турнақатор навбатни кўриш мумкин. Уч кунки, газ тўловини қилолмай сарсонмиз. Узун навбат, асаббузарлик, ғурбат! Ишчиларнинг муомаласи яхши эмас, тартиб йўқ. Нафақат газ, электр, солиқ идораларида шу аҳвол. Тўлов қилиш учун кунлаб вақтингиз кетади. Тасаввур қилинг, ҳамма коммунал тўловларни амалга ошириш учун неча кунингиз кетади. Ишдан рухсат сўрайвериб, раҳбариятнинг ҳам ишончини йўқотасиз. Ҳамма идораларда тўловларни қабул қилиш тизимини қайта кўриб чиқиш, мижозларга қулайликлар яратиш вақти аллақачон келди". #ozodlik

АНДИЖОН. "Ҳоким ўринбосарлари мулоқот қиламиз, муаммоларни ҳал этамиз, деб Андижон шаҳридаги учта маҳалладан одам йиғди. Афсус, раҳбарларимиз қуруқ ваъдабозлик иллатидан ҳали-бери қутула олмайди, шекилли. Яна қоп-қоп ваъдалар беришди. 99 фоиз одамнинг иши битмади. "Озодлик" маҳалласига ҳоким келади дейишди. Лекин ҳокимдан дарак бўлмади. Ҳокимлар юқоридагиларга ёқиш учун эмас, росмона халқ дарди билан яшаши кераклигини кўпинча унутиб қўйяпти..." ​#ozodlik

ТОШКЕНТ. "Мен Тошкент вилояти Қибрай тумани Маданият қишлоқ фуқаролар йиғинидан мактуб йўлламоқдаман. Маҳалламиз йўллари жуда ачинарли аҳволга келиб қолган. Гап шундаки, Тошкент шаҳри учун 70-80 фоиз бензин шу йўлдан олиб ўтилади. Бензин ташувчи машиналар, автопоездлар қатнайвериб, бинойидек йўлни бутунлай таъмирталаб аҳволга келтириб қўйган. Йўлдан беармон фойдаланишади, аммо уни таъмирлашга келганда бир мард одам топилмайди". #ozodlik

ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан мактуб йўлламоқдамиз. 2018 йил 18 февраль куни кутилмаганда Мирзо Улуғбек кўчаси, 43-кўп қаватли уй ҳовлисидаги болалар майдончаси ва машиналар турар жойи бузила бошлади. Бундан норози бўлган аҳолига бирор ҳужжат кўрсатишмади. Эртаси куни эрталабдан ҳовлига экскаватор келди. Аҳолининг талабига кўра, бу ерда маҳалла гузари қурилаётгани ҳақидаги тайинсиз бир ҳужжатни кўрсатишди. Қизиқ, маҳалла гузари болалар майдончаси ва маҳаллий аҳоли ўз маблағи ҳисобидан қурган автотураргоҳни бузиш эвазига қуриладими?

Шу куни соат 12-00 ларда "Олмачи" маҳалласи раиси, участка нозири ва туман ҳокими ўринбосари келди. Биз уларга Ўзбекистон президентининг 2011 йил 27 декабрдаги қарорига кўра, кўп қаватли тураржойлар ҳудудида бош режада тасдиқланмаган қурилишларни амалга ошириш мумкин эмаслигини тушунтирдик. Бунинг учун жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилганини эслатиб ўтдик. Соат 15-00 да қурилишга тегишли рухсатномани келтириб кўрсатишга ваъда беришди. Икки соатча кутдик, аммо ҳеч ким келмади.

Маҳалла раиси 21 февраль куни 17-00 да йиғилиш қилинишини айтди, аммо у ҳам бўлмади. Интернетда бу каби бинолар ўзбошимчалик билан қурилаётгани ҳақида кўплар шикоятларни ўқимоқдамиз. Нега қурилиш учун жой танлашда аҳоли фикри инобатга олинмаяпти? Нега ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология қоидаларига риоя этилмаяпти? Ҳудудимиз аҳолиси норози бўлган ушбу муаммо ижобий ҳал этилади, деган умиддамиз". #ozodlik

Жорий йил ёзига бориб, Тошкент шаҳридан Хитойнинг Урумчи шаҳрига поезд қатнови йўлга қўйилиши режаланмоқда. “Казинформ” агентлигига кўра, бу ҳақда 23 февраль куни Остона шаҳрида ўтган Ўзбекистон- Қозоғистон темир йўл соҳаси вакилларининг учрашуви пайти эълон қилинган.

Режага кўра, жорий йил ёзида Урумчи-Олмата поезди йўналиши Тошкентгача узайтирилиши мумкин.

Шунингдек, ҳозирда ҳафтасига икки марта қатнаётган Олмаота-Тошкент поезди жорий йил 18 мартидан бошлаб уч марта қатнаши маълум қилинди.
#ozodlik

Мирзиёев Орол бўйидаги Мўйноқ туманини сайёҳлик марказига айлантириш режасига мувофиқ Орол денгизи бўйида иккита туристик комплекс ташкил қилинди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармасига таяниб хабар қилди.

Биринчи туристик комплекс Мўйноқда “Tazabay Grand Service” МЧЖ томонидан, иккинчиси шу жойнинг ўзида “Muinok tour” МЧЖ томонидан очилган.

ЎзА ушбу комплекслар орқали сайёҳларга дам олиш, овқатланиш ва транспорт хизматлари кўрсатилаётгани ҳақида ёзди.

Хорижлик сайёҳлар Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида туризм учун инфратузилмалар ривожланмаганини айтиб келади.

Электр ва табиий газ муаммоси мавжуд экани айтиладиган ушбу ҳудудларда туристларга қай даражада хизмат кўрсатилаётгани ҳақида Озодликда маълумот йўқ.

Орол денгизи 1960 йилгача дунёдаги энг катта тўртинчи кўл эди. Бироқ сўнгги 40 йил ичида денгиз ҳудуди икки баробарга қисқариб, сув баландлиги 18 метрга тушиб кетган. Оролдаги ҳайвонот дунёси ва балиқлар йўқ бўлиб кетди.
#ozodlik

АНДИЖОН. "Андижон шаҳрида йўл чизиқларини ҳар 15 кунда чизишади. Арзон-гаров бўёқ ўчиб кетгач, яна қайтадан бўяшади. Сифатлироқ бўёқда чизишса бўлмайдими? Ахир, бу давлатнинг, халқнинг пулини ҳавога совуриш-ку!" #ozodlik

20 февраль куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида уч кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган А.Комилова қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Сирдарёнинг Янгиер шаҳрида яшовчи Комилова ўз чақалоғини Ховос туманида яшовчи С. Қосимовага 3 минг долларга сотаётган пайти қўлга олинган.

ЎзА маълумотига кўра, жорий ой бошида Навоий вилоятида қизалоғини 5 миллион сўмга пулламоқчи бўлган пайти ушланган аёл 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, ушбу вилоятда яшовчи Бозоров 5 кунлик боласини 4 миллион 600 минг сўмга пулламоқчи бўлган пайти қўлга олинган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
#ozodlik

Ўтган йил давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига аҳолидан бўлган шикоятларнинг асосий қисми газ идоралари устидан бўлиб, бу борада жами 4 минг 389 та норозилик аризаси йўлланган.

ЎзА агентлигининг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқовга таяниб хабар беришича, ўтган йили аҳолидан тушган мурожаатлар 2016 йилга нисбатан 4 минг 219 тага кўпайган.

Агентлик ариза ва шикоятларнинг 12 минг 976 таси, яъни 91,9 фоизи ижобий ҳал этилгани натижасида истеъмолчиларга етказилган 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм зарар қайтарилгани ҳақида ёзди.

Аҳолидан тушган шикоятлар табиий газдан ташқари савдо (3 минг 320 та – 23,5 фоиз), электр таъминоти (2 минг 201 та – 15,6 фоиз), коммунал хизмат кўрсатиш (742 та – 5,3 фоиз), сув таъминоти (506 та – 3,6 фоиз), транспорт (273 та – 1,9 фоиз), алоқа (317 та – 2,2 фоиз), соғлиқни сақлаш (264 та – 1,9 фоиз) соҳаларига оид бўлган.

Кейинги ўн йилдан зиёд вақт давомида мамлакатнинг чекка қишлоқларида табиий газ ва электр тақчиллиги мунтазам кузатилмоқда. Айрим жойларда электр фақат кунига бир неча соатгина берилади. Кўплаб қишлоқларда эса табиий газ қувурлари аллақачон кесиб ташланган.
#ozodlik

Наманган вилояти Поп тумани фермерлари буғдой ва пахта тайёрлаш контрактация шартномасининг бўш бланкасига имзо ва муҳр босишга мажбурланди. Бу ҳақда Озодликка 21 февраль куни туман маданият саройига чақиртирилиб имзо қўйишга мажбурланган фермерлар айтди. Туман қишлоқ хўжалиги бошқармаси мулозими Қаҳрамон Қурбонов фермерлар иддаоларини инкор қилди.

Бўш бланкали шартнома

Фермерларнинг Озодликка айтишича, Поп туманидаги 300 нафардан ортиқ фермер 21 февраль куни эрталаб туман маданият саройига шошилинч тарзда чақиртирилиб, улардан аввалдан тайёрланган, лекин ҳар гектардан олинадиган ҳосил центнери кўрсатилмаган бўш контрактация шартномаларига мажбурий тарзда имзо ва муҳр қўйдириб олинган.

Бу ҳақда Озодликка арз қилган фермерларнинг айтишларича, йиғилишга келмаган яна 200 нафар фермер милиция ходимлари томонидан мажбуран олиб келинган.

Маданият саройига "қамалган" фермерлар

Исми сир қолишини сўраган фермерлардан бирининг айтишича, бўш бланкадаги шартномани имзоламагунча, бирорта ҳам фермерга кетишга рухсат берилмаган: “Маданият саройига қамаб олиб ҳеч нарса ёзилмаган шартнома қоғозига муҳр ва қўл қўйдириб олишди. Агар имзолаб бермасанг ерингни оламан, деб таҳдид қилишди. Фермерлар шартномада нима ёзилишини, қанча план қўйилганини, қанча пахта экиш кераклигини ҳам билмайди. Қишлоқ хўжалик бошқармасига Қаҳрамон Қурбонов ишга келганидан кейин, икки йилдан буён шундай ҳолат бўлмоқда”, дейди фермерлардан бири.

Фермернинг айтишича, улар уч нусхадаги шартномага имзо ва муҳр қўйиб берган: “Ҳозир бизнинг қўлимизда шартноманинг бирорта ҳам нусхаси қолмаган. Ҳаммасини олиб кетишди. Ўзлари гектар ва планни қўйиб кейин май ойларида бизга қайтариб беришади, ўтган йил ҳам шундай бўлган эди”, дейди фермер. "Мирзиёевнинг айтганини эмас, ўз билганини қиладиган ҳокимлик"

Ўша кунги йиғилишда иштирок этган бошқа бир фермернинг айтишича, президент ердан оқилона фойдаланиш, пахта кам ҳосил берадиган ерларда бошқа экинларни экишни тавсия қилиб турган бир пайтда, туман ҳокимлиги яна ўз билганича иш тутмоқда:

Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқлари бекор қилинди.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу борада 23 февраль куни ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, 2018 йил 1 июндан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар ҳам шуғулланиши мумкин.

Ўзбекистон парламенти депутатлари "Аvtotest-Report" МЧЖ монополиясига қарши чиқиб, юридик шахслар автомобиллари учун айнан ушбу фирмадан мажбурий сертификат олиши борасидаги ҳукумат қарорига қарши чиққанди.

Февраль ойи бошида депутатлар ушбу қарорни қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига сўров жўнатишган эди.

#ozodlik

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакат собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. Бош прокуратура хабарига кўра, Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Озодлик Рашиджон Қодировнинг 22 февраль куни Тошкентда ҳибсга олингани ҳақида ўз манбаларига таяниб, биринчи бўлиб хабар қилган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати 22 февраль куни Қодировнинг ҳибсга олинганидан "ҳозирча хабари йўқ"лигини билдирди.

23 февраль куни матбуот хизмати расмийси Воҳид Шаропов Озодлик мухбири билан суҳбатда "Қодировнинг ҳибсга олинмагани ва унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмаëтганлигини" айтди.

24 февраль куни эса Бош прокуратура Қодировнинг ҳибсга олингани ва унга нисбатан учта модда бўйича жиноий иш қўзғатилганини расман эълон қилди.

Расмий хабарга кўра, Қодиров 23 февраль куни ҳибсга олинган бўлиб, собиқ Бош прокурор Жиноят кодексининг "Товламачилик" (165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддалари бўйича айбланмоқда. ​ ​Озодликнинг Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги ишончли манбасига кўра, 22 февраль куни Рашиджон Қодировнинг уйида тинтув ўтказилган ва Қодиров уйидан қўлига кишан солинган ҳолда олиб кетилган.​ Ҳозирда Қодиров, бош прокуратурага кўра, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига биноан ушлаб турилибди.

Ушбу моддага кўра, шахс жиноят содир этган одам тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатилган тақдирда ва шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса, ушланиши мумкин.

Айни пайтда¸ Озодликка бир-биридан мустақил Тошкент мулозимларининг билдиришича¸ Қодировнинг 42 яшар ўғли Алишер Қодиров ўн кунча аввал Ўзбекистондан қочиб кетган.

Шахси очиқланмаслигини сўраган Бош прокуратура ходими¸ 22 февраль куни маҳаллий вақт билан куннинг иккинчи ярмида "айни дақиқаларда 66 яшар собиқ бош прокурор ўзи раҳбарлик қилган идора биносида сўроқ қилинмоқда"¸ дея Озодликка хабар қилди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси ўз сайтида 23 февраль, кеч соат 20.30 да Озодликнинг 22 февраль кунги мақоласи юзаидан расмий баёнот эълон қилди.

Озодликнинг "Осиë чемпиони бўлган ëш футболчилардан президент совға қилган "Малибу" учун пул сўралмоқда" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоласига Ўзбекистон Футбол федерацияси (Ассоциацияси) раддиясида жумладан, бундай дейилган: “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилади. Футболчиларга топширилган “Малибу” автомашиналари Президентимизнинг совғалари бўлиб, бу автомашиналар учун қандайдир тўлов талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”. Озодлик ўз мақоласида Ўзбекистон футбол ассоциацияси мулозимининг совға қилинган машиналар учун 10 минг доллар талаб қилинаётгани тўғрисидаги гаплари қаторида мана бу гапини келтирган эди: “Шу пайтгача бирор нафар футболчи ва тренер ҳам машина ҳужжатларини олмаган”. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг баёнотида “автомашиналар расмийлаштирилиб бўлган”, деган аниқ-тиниқ баёнот йўқ, раддияга автомобилларнинг ўз эгаларига расмийлаштириб берилгани ҳақида бирорта ҳужжат баёнотга илова қилингани йўқ.

Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов Озодлик суҳбатлашган маҳаллий спорт журналистига "Малибу"ларни расмийлаштириш учун тўловлар масаласини ҳал қилишга ҳаракат қилаётганини айтган.

Озодлик Ўзбекистон футбол федерациясининг исми сир қолишини сўраган мулозими билан Федерация баёноти эълон қилинганидан сўнг, яъни 23 февраль кечқурун яна боғланди.

Унинг айтишича, Озодликнинг 22 февраль кунги мақоласидан сўнг Федерацияда бесаранжомлик бошланган.

Федерация вице-президенти Умид Аҳмаджонов футболчиларга автомобилларни ҳайдаб юрмасликни буюрган: “Бу гап Мирзиёевнинг ўзига етиб борган ва Федерация раҳбарлари ундан эшитганини эшитган. Кеча Умид Аҳмаджоновнинг ўзи ҳеч қайси ўйинчидан пул олмаслик ҳақида топшириқ берган. Бугун, исмларини айтмайман, 2-3 ўйинчига дарҳол паспорт нусхаларини бериш сўралган”, деди мулозим.

Қуйида Озодликнинг 22 феврал кунги мақоласини ўқишингиз мумкин:

Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳридаги Ижтимоий-иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг иккинчи босқич ўқувчиси ўзининг қиз курсдошини пичоқлади. Бу хабарни тасдиқлаган коллеж ўқитувчиси сўзларига кўра, икки курсдош ўртасида чиққан жанжал шу воқеа билан тугаган. Қиз касалхонада даволанмоқда. Йигит устидан жиноят иши очилди.

20 февраль куни коллеж биноси олдидаги кўчада содир бўлган воқеа тўғрисида Озодликка келган бу хабарни тасдиқлаган коллеж ўқитувчиларидан бирининг айтишича, бу воқеага уларнинг (Озодликка бу ўқувчиларнинг исм-фамилияси маълум) ўртасидаги ишқий муносабатлар сабаб бўлган: “Бизга кейин маълум бўлишича бу ўқувчилар бир-бирини яхши кўрган. Ўша куни дарсдан чиқиб, булар ўзаро жанжаллашиб қолишади ва бола аччиғидан унга икки марта пичоқ суқиб олади. Бу коллеж биносида эмас, шу яқиндаги кўчада бўлган. Кейин одамлар Тез ёрдам чақирган ва ўқувчи қизни касалхонага олиб кетишган”, деди ўқитувчи.

Унинг айтишича, пичоқ урган бола воқеа жойидан қочмаган ва етиб келган милиция ходимларига ўзи таслим бўлган.

Исми сир қолишини сўраган ҳуқуқ-тартибот идораларидан бири мулозимининг айтишича, пичоқ урган ўқувчи бола устидан жиноят иши қўзғатилган: “Ҳозир бола билан терговчи шуғулланяпти. Бола айбига тўла иқрор бўлган, лекин ҳибсга олинмаган. Уйидан қатнаб сўроқ қилиняпти. Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган", деди мулозим.

Чирчиқ шаҳар Тез тиббий ёрдам касалхонасининг ўзини таништирмаган шифокори, ўқувчи қизнинг жароҳати оғир эмаслигини айтди: “Ўқувчи қиз сонидан ва кўкрак қисмидан жароҳат олган. Ҳозир аҳволи анча яхши. Ҳаётига хавф соладиган жароҳат олмаган”, деди шифокор.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов жорий йилнинг февралида ЎзА агентлигига берган суҳбатида ўтган йилда мактаб ўқувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан 1,5 мингдан зиёд жиноят содир этилганини айтган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари арафасида икки давлат чегарасидаги барча назорат ўтказиш пунктлари очишга тайёрланиб, уларга электр қуввати ва сув ӯтказилган. Шунингдек, икки давлат ватандошлари учун бу пунктларда зарур шароитлар яратилган.

Суғд вилоят божхонаси раҳбари Баҳром Исматуллоевнинг Озодликка айтишича, чегарадаги ӯтиш нуқталари фаолиятини тиклаш мақсадида ташкил этилган Тожикистон ва Ӯзбекистон қӯшма комиссияси самарали ишламоқда, ҳозирги кунда ўтказиш пунктларида тиклаш ишлари ниҳояси етган.

Сўғд вилояти божхонаси мулозими ва қӯшма комиссия аъзоси Аҳмаджон Бобоевга кӯра, Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги протокол асосида Конибодом туманидаги “Равот”, Истаравшан шаҳридаги “Ӯратепа”, “ДЭУ-58”, Зафаробод туманидаги “Зомин” ва Ашт туманидаги “Навбунёд” назорат-ӯтказиш масканлари таъмирланиб, фойдаланиш учун тайёр бӯлган. “Қӯшма комиссиядаги ишчи гурҳнинг таклифи асосида ӯтиш нуқтасида вагон-уй ӯрнатиб, электр ва сув ӯтказилади. Йӯловчиларни текшириш ва болали аёллар учун зарурий шароит яратилади. Шунингдек, ветеринар ва фитосантария нуқталари йӯлга қӯйилган”-деди Аҳмаджон Бобоев.

Сўғд вилоятининг Ӯзбекистон билан чегарадош минтақаларида 12та чегара назорат пункти мавжуд бӯлиб, бундан ўн йил олдин Мастчоҳ туманидаги “Фотеҳобод” ва Турсунзода туманидаги пунктлардан бошқаси ёпилган эди.

Most Popular Instagram Hashtags