[PR] Gain and Get More Likes and Followers on Instagram.

#haromamallar

4 posts

MOST RECENT

Шумланиш ёхуд ирим қилиш

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди: “Агар уларга яхшилик (яъни мўл-кўл ризқ ва унумдорлик) келса “Бунга ўзимиз ҳақлимиз” дейишади. Борди-ю, бирон ёмонлик (яъни қаҳатчилик ва йўқчилик) етиб қолса, Мусо ва унга иймон келтирган кишилардан шумланадилар” (Аъроф:131). Арабларда шундай одат бор эди: агар улардан бири бирон ишни қилмоқчи бўлса, масалан, сафарга чиқмоқчи бўлса, бир қушни ушлаб, сўнг уни учирарди. Агар қуш ўнг тарафга учса, буни яхшиликка йўйиб, сафарга отланар, борди-ю, чап тарафга учса, буни бехосиятлик деб шумланар ва сафарга чиқиш ниятидан қайтар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу амалнинг ҳукмини баён қилиб: “Шумланиш ширкдир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
#haromamallar #shumlanish #irim #irimqilish #irimsirim #bidat #shirk #zalolat #ixlos #IxlosOrg #islomnuri #IslamNuri #uzb

Ибодатлардаги риёкорлик

Дарҳақиқат, амал солиҳ бўлиши учун унинг риёдан холис ва суннатга мувофиқ бўлиши шартдир. Ибодатни инсонларга кўз-кўз қилиш учун қилган одам кичик ширкка қўл урган бўлади, қолаверса, қилган амали ҳам бекор бўлади. Бунга риёкорлик билан намоз ўқиш, садақа қилиш ва ҳоказо амалларни мисол қилиш мумкин. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни “алдаб” қўювчидир. Улар қачон намозга турсалар дангасалик билан турадилар. Одамларга риёкорлик қиладилар ва Аллоҳни камдан кам ёдга оладилар” [Нисо:142]. Шунингдек, инсон бирон бир амални одамлар ўртасида овоза бўлиши ёки инсонлар уни эшитиши учун қилган бўлса, бу ҳам ширк бўлиб, бу тўғрида шариатда қаттиқ таҳдидлар келган. Жумладан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Ким бир амални одамлар эшитсин деб қилса, Аллоҳ уни шарманда қилур. Ким одамлар орасида обрў қозониш учун яхши ишни ошкор қилса, Аллоҳ унинг ҳақиқатини очиб расво қилур” (Имом Муслим). Ким бир ибодатни ҳам Аллоҳ учун, ҳам одамлардан бир нарса умид қилиб қилса, унинг амали бекордир. Ҳадиси қудсийда келишича, Аллоҳ таоло шундай дейди: “Мен шерикликдан энг беҳожат бўлган Зотман. Ким бирон амал қилиб, унда Менга бошқани шерик қилса, Мен уни ҳам, шерик қилган нарсасини ҳам тарк қиламан” (Имом Муслим). Инсон Аллоҳ учун бир амалга киришса-ю, сўнг амалига риё аралашаётганини пайқаб, бундан хавотирга тушса ва бор имкониятини ишга солиб, уни кеткизса, бунинг амалга зиёни йўқдир. Бироқ дилидаги бу ҳиссиётдан севиниб, унга қарши курашмаса, аксар уламоларнинг фикрига кўра унинг амали ботил бўлади.
#harom #haromamallar #ixlos #IxlosOrg #saodat #SaodatSari #uzb #riyo #shirk #quron #quran #hadis #sunnat #sunnah #ulamolar #buxoriy #imombuxoriy #imommuslim #muhaddis #ibodat

Савол:
Лотерея ўйнаш жоизми?
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оиласи, саҳобалар ва уларга эргашган солиҳ инсонларга салавот ва саломлар бўлсин!
Дарҳақиқат, лотерея ўйнаш қиморнинг бир туридир. Зеро, қимор деб инсон фойда қилиш ёки қилмаслиги номаълум бўлган ҳар қандай олди-берди ёки ўйинларда иштирок этиши қимор саналади.
Абул Бақо Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Ютган инсон ютқазганлардан бирон нарса олиб ўйналадиган ҳар бир ўйин қимордир” [“Куллиёт”, 702-бет].
Демак, лотерея ўйнаш қимор ҳисобланади. Чунки унда ютган инсон бошқаларнинг лотерея сотиб олиш учун сарфлаган маблағи ҳисобидан ютуқ олади. Аллоҳ тоало қимор ўйнашни ҳаром қилиб шундай марҳамат қилади: “Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор ўйнаш, бутларга сиғиниш ва ёйлар билан фолбинлик қилиш шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Шундай экан, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!” [Моида: 90-91]. Аллоҳ таоло қимор ўйнашни катта гуноҳлар билан бир қаторда зикр қилгани ва уни шайтон амалидан, деб васф қилгани боис уламолар қимор ўйнашни гуноҳи кабира деб айтишган.
Шунингдек, қимор ўйнаш ўзгаларнинг мол-мулкини ҳаром йўл билан ўзлаштиришдир. Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ йўллар билан емангиз!” [Нисо: 29]. Имом Бағавий роҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида шундай деган: “Оятдаги “ноҳақ” сўзидан мақсад ўзгаларнинг мол-мулкини судхўрлик, қимор, қароқчилик ва ўғрилик каби ношаръий йўллар билан емасликдир” [“Тафсири Бағавий” 2/199], валлоҳу аълам. Аллоҳ таоло барчамизни ҳалол ризққа интилувчилардан қилсин!
#lotereya #lotto #harom #gunoh #gunohikabira #qimor #aroq #folbinlik #haromamallar #saodat #SaodatSari #ixlos #IxlosOrg #uzb #savoljavob #fatvolar

Бурж ва мунажжим башоратига ишониш
Бурж ва юлдузларнинг ҳодисалар ва инсонларнинг ҳаётида таъсири бор деб эътиқод қилиш

Зайд ибн Холид Ал-Жуҳаний айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда, тунда ёққан ёмғир кетидан бизга бомдод намозини ўқиб бердилар. Намоз тугагач инсонларга юзландилар ва: “Раббингиз нима деганини биласизми?!” – дедилар. Саҳобалар: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ” – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ айтди: “Бандаларимдан менга мўмин бўладигани ва кофир бўладигани бор. Ким Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан бизга ёмғир ёғди деса, менга мўмин, юлдузларга кофирдир. Ким фалон юлдуз сабабли бизга ёмғир ёғди деса, менга кофир, юлдузларга мўминдир” (Бухорий ривояти).

Рўзнома ва ойномаларда чиқадиган бурж ва мунажжимлар башорати каби жаҳолатларга мурожаат қилиш ҳам шулар жумласидандир. Агар инсон ундаги нарсаларда юлдуз ва буржларнинг таъсири бор деб эътиқод қилса, мушрик бўлади. Агар шунчаки бир эрмак учун ўқиса осий ва гуноҳкор бўлади. Сабаби шайтон лаънати инсоннинг қалбига бунинг каби ишларга ишонишни солади ва бу ширкка олиб бориш эҳтимоли борлиги учун, ширк бўлган нарсаларни ўқиш эрмак учун ҳам жоиз бўлмайди.
#HaromAmallar #harom #gunoh #shirk #munajjim #munajjimlar #munajjimlarbashorati #shirk #mushrik #kofir #sehr #hudaybiya #saodat #saodatsari #IxlosOrg #ixlos #uzb

Most Popular Instagram Hashtags