#aroq

MOST RECENT

Bizadayam alkagollardi shunday qadoqlasa bo'larkana
#aroq #vodka #faryodcom 📲 telegram.me/faryodcom
Telegramda @faryodcom deb qidiring

Халқларни нима бирлаштиради? "Халқлар Дўстлиги"ни ичган одамлар меҳр тоғланадими?#ozodlik#uzbekistan #tojikiston #tajikistan #aroq#vodka

Quinn 😍👨‍👩‍👧‍👦💜#fambam #AROQ

Ichkilik oqibati shunaqa bo‘ladi 😂😂😂😂 #aroq #pivo #xaxa#uzb #uzbekiston #like #zor #best #music#dance#camedy #vov#qoil#erkak#korean

#алкоголь #aroq haqida #анасын балағаттаған алкаш мас күнім #уағыз #fozilqori #фозилкори

Посидеть попить чай----друзья🍒🍮🍵🍺🍹#aroq #choy

Ўзбеклар орасида интернетда баҳс бўлаётган сурат. Ароқдаги Амир акси: Шундай ароқ борми?
Бу борада сиз қандай фикрдасиз? +44 7858 860002:

#bbc #bbcuzbek #uzbek #o`zbek #toshkent #tashkent #aroq #vodkka #tamerlan #amir #Temur #samarqand #andijan #ббс #ббсузбек #ўзбек #узбек #ароқ #водка #амир #темур #тимур #тошкент #самарқанд #андижон #шаҳрисабз #вино #шароб

Қирғизистонда ароқ сотишни тақиқлаган ҳудудлар сони камида 12тага етди

Норин вилоятидаги Эмгекчил қишлоғида аҳоли ярим миллион сўм (7246 доллар)лик спиртли маҳсулотларни қишлоқдаги дўконлардан сотиб олиб йўқ қилди. Эмгекчил Норинда "спиртли ичимликлардан ҳоли ҳудуд", деб эълон қилинган олтинчи, Қирғизистонда эса камида 12-қишлоқ бўлди. -Мен ҳам сизларни қўллаб-қувватлай, деб дўконимдаги 200 минг сўмлик спиртли ичимликларни 165 минг сўмга бердим. Бугун келишиб, спиртли ичимликларни юклаб кетишди. Мен ҳам бу ташаббусни қўллайман. Энди дўконимизда ароқ сотилмайди, - деди дўкондорлардан бири Болотбек Ажибаев.

Маълум бўлишича, қишлоқ аҳолиси дўконларни спиртли ичимликлардан тозалаш учун 400 минг сўм йиғиб берган. Қолган юз минг сўмлик ичимликларни дўкондорлар ўз ихтиёрлари билан топширганлар.

Эмгекчил қишлоғини “спиртли ичимликлардан ҳоли ҳудуд”, деб эълон қилиш ташаббуси маҳаллий ёшлар томонидан кўтарилган. Қишлоқликлар уч ой мобайнида бу тадбирни амалга ошириш учун пул тўплаган.

Қишлоқ қариялари ҳам ёшларнинг бу ташаббусини қўллаб, уларни дуо қилиб туришди. -Бу ароқ дегани жуда ёмон экан. Шу ароқнинг касофатидан нафақат менинг болаларим, балки қишлоқдаги жуда кўп ёшлар бузилиб кетди. Қишлоғимизни ароқдан тозалашга ҳисса қўшган ҳамқишлоқларимизга, мулла акаларимизга, ҳаммага рахмат айтамиз, -деди Насия Асанакунова.

Бундан аввал ҳам Қирғизистоннинг қатор қишлоқларида маҳаллий аҳоли ташаббуси ортидан спиртли ичимликларни сотиш тақиқланган эди. “Спиртли ичимликлардан ҳоли ҳудуд”, деб эълон қилинган қишлоқларни Ўш вилоятининг Қорасув ва Новқат, Жалолобод вилоятининг Сузоқ ва Бозорқўрғон туманларида кўплаб учратиш мумкин.

Қирғизистондаги яна бир ҳудудда ароқ сотиш тақиқланди

Жорий ҳафтада Қирғизистоннинг жанубий пойтахти – Ўш шаҳри таркибига кирувчи Жапалақ қишлоқ ҳукумати ҳудудида спиртли ичимликлар савдоси тақиқланди.

Бу ҳақдаги хабарларда 2017 йил Қирғизистонда “Иймон ва маданият йили”, деб эълон қилингани муносабати билан ароқ-вино савдосини тақиқлаш ташаббусининг маҳаллий ёшлардан чиққани айтилди. Бироқ кузатувчилар фикрича, бу масалада асосий таъсир ўтказувчи куч имомлардир.

Жапалақ қишлоғи кейинги йилларда спиртли ичимликлар савдоси тақиқланган ягона қишлоқ эмас.

Йиғилиш... Жапалақда ароқ-вино савдосини тақиқлаш ташаббуси ёшлардан чиққани айтилгани билан, асосан, катта ёшдаги жапалақликлар қатнашган йиғилишда, маҳаллий “Ўшпирим” телестанциясига кўра, Жапалақ қишлоғи Оқсоқоллар суди, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўш шаҳри қозияти (мусулмонлар идораси) вакиллари, участка нозири, Ўш шаҳар депутати ҳозир бўлган.

Маҳаллий фаоллардан бири Талантбек Қадировнинг айтишича,“ароқхўрлик ҳозирча ёрилмаган ярадир, уни даволаш ҳақида ўйланилмаса, давосиз дардга айланиб кетиши мумкин”. Қишлоқ фаолига кўра, “спиртли ичимликларни сотишни тақиқлаш ташаббусини маҳаллий тадбиркорлар, имомлар, намозхонлар, қишлоқ ҳукумати, депутатлар, шаҳар ҳокимлиги, шахсан Ўш шаҳар ҳокими қўллаб-қувватлаган”. ...ароқ сотганларни жаримага тортишга қарор қилди

Йиғилиш иштирокчилари бундан буён қишлоқ ҳукумати ҳудудида спиртли ичимликлар сотганларга 5 минг сўмдан 50 минг сўмгача (1USD=70KGS) жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Жапалақ қишлоқ ҳукумати раиси Санжар Эшмановнинг журналистларга айтишича, жамоатчилик вакилларидан тузиладиган комиссия аъзолари ҳар бир дўконда қарор ижросини назоратга олади.

Маҳаллий журналистларнинг йиғилишдан тайёрлаган репортажида айтилишича, қишлоқ ҳукумати мазкур қарорга қонун мақомини бериш учун унинг лойиҳасини Ўш шаҳар кенгаши (маҳаллий парламент)га тақдим этади. (Жапалақ қишлоқ ҳукумати Ўш шаҳри таркибига киради. ...ва сотиб олинган 3 машина ароқни чиқинди полигонига тўкди

風邪ひいたと言うとウズ人みんなが口を揃えて言う、
「ウォッカを上半身に塗ったくれ」
というのを(最初に同僚のおっさんから聞いた時は普通にセクハラだと思った)初めてやってみた。さすが40度、一瞬で乾く。冷たくない。ベタつかない。
こんなものいつもストレートでのんでたのか…
#aroq#vodka #водка

Ўзбекистонда меҳмонхоналар учун алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда "беш юз метр" чеклови бекор қилиниши мумкин.

Бу ҳақда хабар қилган Sputnik га кўра, бу масала ҳозирда экспертлар ҳамжамиятида кенг муҳокама қилинмоқда. Лекин бу масалада бирон-бир меъёрий ҳужжат тайёрланаётгани тўғрисида хабарда айтилмаган. “Экспертлар бу маҳаллий меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади деган фикрдалар”, деб ёзди сайт.

Айни пайтда республикада савдо объектларининг таълим, спорт ва диний масканлардан беш юз метрдан кам масофада алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиши тақиқланади.#ozodlik#uzbekistan#aroq

Иссиқкўл вилоятининг Ўрнак қишлоғида 10 кундан бери спиртли ичимликлар сотилмаяпти.

Қишлоқдаги дўконлардан бирининг эгаси Майрамбек Ақилбековнинг айтишича, қишлоқда ароқ сотмаслик ташаббуси маҳаллий масжид жамоати томонидан кўтарилган. -Жамоатдан келишиб,:”Ароқ сотмайлик, одамлар ароқ ичиб ўлиб қолаяпти”, деб айтишди. Масжид жамоати келиб шундай дегандан кейин биз қарши чиқармидик. Қарши бўлсак, одамлар:”Сен нима, қишлоқдан ташқарида яшайсанми?” деб айтишлари мумкин эди. Ароқ сотмай қўйганимиздан бери дўконларда савдо ҳам озайиб кетди, -деди Майрамбек Ақилбеков.

Унинг айтишича, ҳеч ким уни ва бошқа дўконларнинг эгаларини “Ароқ сотмайсан”, деб мажбур қилмаган. Маҳаллий жамоат таклиф киритган, дўкондорлар бунга ўз хоҳишлари билан розилик билдирган.

Ўрнак қишлоғи имоми Муслим Норматов дастлаб бу ташаббус номозхонлар ва маҳаллий ёшлар томонидан масжидда муҳокама қилинганини айтди: -Дўкончилар магазинларида қолган ароқларни сотиб тугатишга имконият беришларини сўрашди. Шунда масжид жамоаси пул тўплаб, барча спиртли ичимликларни сотиб олди ва тўкиб ташлади. Ҳеч ким дўкончиларни бу ишга мажбурламади. Улар тушунтириш ишларидан сўнг ўзлари бунга рози бўлишди, -деди имом.

Бироқ қишлоқ раҳбари Хамза Мамбеталиев аҳоли орасида дўконларда ароқ сотилмай қўйилганидан норозилар ҳам борлигини айтди. Унга кўра, норозилар озчиликни ташкил қилгани учун ҳам кўпчиликка бўйсунишга мажбур бўлмоқда. Ароқ ичадиганлар эса қишлоқдан уч километр наридаги бошқа ҳудудда жойлашган дўконларга боришга мажбур бўлмоқда.

Қирғизистоннинг қатор қишлоқларида маҳаллий аҳоли ташаббуси ортидан спиртли ичимликларни сотиш тақиқланган. “Спиртли ичимликлардан ҳоли ҳудуд”, деб эълон қилинган қишлоқларни Ўш вилоятининг Қорасув ва Новқат, Жалолобод вилоятининг Сузоқ ва Бозорқўрғон туманларида кўплаб учратиш мумкин.

Бундан аввалроқ, ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида Новқат туманидаги Қирғизота қишлоғида ҳам спиртли ичимликлар сотиш тақиқланди.

Most Popular Instagram Hashtags