#aqsh

MOST RECENT

Эрон Британия консорциуми билан нефть қазиб олиш бўйича шартнома имзолади. Бу Вашингтон Эронга қарши санкцияларни тиклаш учун ядро битимидан чиқишини эълон қилгандан сўнг Ғарб компанияси билан имзоланган биринчи ҳужжатдир.

Эроннинг Миллий жанубий нефть компанияси қароргоҳи Лондонда жойлашган Pergas консорциуми билан шартномага қўл қўйди. Унга кўра, Эрон жануби-шарқида жойлашган Керанж нефть конидан 10 йилда 655 миллон баррель нефть қазиб олинади. Бу ҳақда Эрон нефть вазирлиги 17 май куни хабар тарқатди.

Pergas билан шартномага қўл қўйилишидан бир неча соат олдин Франциянинг Total энергетика компанияси Эрондаги улкан табиий газ лойиҳасидан чиқишини маълум қилган эди. Бундай қарор қабул қилишига унга нисбатан АҚШнинг санкция қўллаш таҳдиди сабаб бўлди. Агар Total Эрон билан шартномани бекор қилмаса, унга нисбатан жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб санкция қўлланиши белгиланган эди.

Pergas билан шартнома Теҳронда 16 май куни Британия элчиси иштирокида имзоланди. Лекин бу масалада консорциум расмий Лондондан рухсат олган-олмагани маълум эмас. − Буюк Британия ҳукумати... шартномани маъқуллайди, деб умид қиляпмиз, − деди Эрон нефть вазири Бижан Намадар Занганеҳ.

Pergas амалга оширадиган 1 миллиард долларлик лойиҳа замонавий технологияларни қўллаш, эски Каранж нефть конидан кейинги ўн йилда ҳар куни 200 минг баррель нефть қазиб олишни назарда тутади. Айни пайтда ўша кондан кунига 120 минг баррель нефть қазиб олинмоқда.

АҚШнинг тикланган санкциялари Қўшма Штатлар ва чет эл компанияларининг Эрон билан ҳамкорлик қилишини, яна ҳамкорлик учун АҚШнинг молия муассасалари фаолиятидан фойдаланишни тақиқлайди.

Зангенаҳ расмий Теҳрон айни пайтда кунига 4 миллион барреллик нефть қазиб олиш ва экспорт суръатларини сақлаб қолиш учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтди. Унинг фикрича, Эрон АҚШнинг ядро битимидан чиқиши оқибатларига барҳам беришнинг уддасидан чиқа олади. − Ҳозирги қийинчиликлар ўтиб кетади ва Эрон ундан ғалаба билан чиқади,− деди у.
#ozodlik#eron#aqsh

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида таълим соҳасида иккита англашув меморандуми имзоланди, дея хабар қилади “Америка овози” радиоси.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича идораси вакили Алис Велс имзолаган биринчи ҳужжатга кўра, АҚШ университетлари ва Марказий Осиёдаги олий ўқув юртлари ўртасида уч йиллик ҳамкорлик дастури жорий этилади. Дастур Ўзбекистондан туриб бошқарилади.

Иккинчи англашув меморандумида Ўзбекистонда инглиз тилини ўргатиш дастурлари учун қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бу дастурлардан университет талабалари, журналистлар, профессионаллар фойда кўради, инглиз тили ўқитувчиларининг малакаси оширилади, ўқитувчилар ва талабалар учун инглиз тилини ўрганишда онлайн имкониятлар берилади.

Ўзбекистон илгари АҚШнинг таълим ва илмий алмашинув дастурларида фаол қатнашган. Америка ҳукумати ажратган пул ҳисобига фаолият юритган IREX, ACCELS/ACIE ҳамда хусусий жамғарма ҳисобига ишлаган Очиқ жамият институти ёки Сорос жамғармаси каби ташкилотлар ёрдамида ўзбекистонлик ўқувчилар, талабалар ва профессионаллар АҚШ мактаблари ва олий ўқув юртларида ўқиган, малака оширган. Бироқ 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон ҳукумати босими остида Америка таълим дастурлари аввал қисқара бошлади, сўнг эса батамом ёпилди.

Мирзиёевнинг АҚШга ташрифидан сўнг дастурларнинг қайта очилиш эҳтимоли бор. Ўзбекистон раҳбари ўз чиқишларида малакали кадрлар етишмаслиги ҳақида кўп гапирган, ҳатто ўтган йили Америкада яшовчи ўзбекистонлик профессионаллар билан Нью Йоркда учрашганида уларни Ўзбекистонга қайтиб, ишлашга даъват этган эди.
#ozodlik#uzbekistan#aqsh

Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва АҚШнинг етакчи корхоналари орасида бир қатор муҳим шартномалар имзоланди.

15 май куни ўзбек ишбилармонлари White&Case компанияси офисида ҳамкорликнинг турли соҳалари - газ ва металл савдоси, ҳуқуқшунослик, электрлаштириш, қурилиш ва савдо соҳаларида америкаликлар билан қатор битимлар имзолашди. “Ўзбекэнергия” АЖ ва “General Electric Gas Power Services” ўртасида Тошкент ИЭС ҳудудида қўшма корхоналар асосида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун технологияларни танлаш тўғрисидаги битим имзоланди. Ўзбекистоннинг “Жиззах Петролиум” ширкати ва Американинг “Honeywell UOP” ширкати ўртасида “Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланган. “Uz-American Trade” савдо уйи ва “Golden Natural Group” ўртасида АҚШга Ўзбекистондан қуритилган мева ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланган.
#ozodlik#uzbekistan#aqsh

НЬЮ-ЙОРКДА ЎЗБЕКИСТОН НАФАСИ БИЛАН! ЗИЁДА ВА ШОХРУХХОН! #Fattohhoncom#Fattohhonuz#Ziyoda#Shohruhhon#Uzbekiston#Aqsh#NyuYork#Concert @beka_abdu 👍👍👍👏👏👏👏

#goldmanofficial_ #madeintashkent #USA
#AQSH #newyorksity 🇺🇸🇺🇸🇺🇸🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Surxondaryo viloyati Boysun tumanida "Boysun Baxori" ochiq Xalqaro festivali bölib ötdiii. #surxondaryo #uzbekistan #duyuru #dubai #turkiya #выпускной #worldartdubai #indiya #youtube #tojikiston #avğoniston #bishkek #aqsh #gretsiya #kareya #russiya ͘

💥💥💥💥💥💥💥💣💣💣💣💥💥💥💣mana bomba klip silarga👌👌👏👏👏👏👍
Подписаться 👇👇
@dubai_abu_dhabi_
#dubai_abu_dabi_ #bomba_klip #bomba #klip_dubai #salyut #ajoyib #usa #aqsh #hammaga #tarqatila #sizlar #uchun

АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Суриянинг Дамашқ ва Хомсдаги кимёвий қуроллар ишлаб чиқилгани гумон қилинган ҳарбий истехкомларига қарата зарбалар берди. Сурия халқаро коялициянинг ҳаво зарбаларидан кўрган зарари маълум эмас.

Жумадан шанбага ўтар кечаси (Тошкент вақти билан шанба эрталаб 6да) АҚШ президенти Доналд Трамп Башар Ассад режими ўз халқига кимёвий қурол қўллаганига жавобан Сурияга ҳаво зарбалари бериш бошланганини эълон қилди.

Қанотли ракеталар пойтахт Дамашқ яқинига ва Ҳомс шаҳри яқинидаги иккита жойга ташланган.

Ўта аниқ зарбалар “Ватандошлар, яқинда мен Америка Қўшма Штатлари қуролли кучларига Сурия диктатори Башар Ассаднинг кимё қуролларига алоқадор нуқталарга ўта аниқ зарбалар беришни буюрдим ”, - дея баёнот берди Доналд Трамп. "2013 йилда президент Путин кимё қуролларини йўқ қилишни дунё ҳамжамиятига ваъда қилган эди. Яқиндаги Ассад ҳужумлари ва бизнинг бунга жавобимиз Россиянинг ўз ваъдаларини бажармагани натижасидир“, - дея қўшимча қилди Трамп.

Хабарларга кўра, АҚШ, Британия ва Франция ҳаво зарбаларига кимё қуроли ишлаб чиқилгани ишониладиган Дамашқдаги илмий марказ нишон бўлган.

Бундан ташқари Хомсдаги кимё қуроли сақланадиган ҳарбий омбор, Сурия гвардияси штаби, Дамашқдаги Мезза аэропорти ва Шарқий Гутадаги Ад Думэей аэропортига зарбалар берилган.

14 апрел Тошкент вақти билан 11га қадар олинган маълумотга кўра, иттифоқчилар жами юзга яқин ракета отган.

Муносабат

Британия Мудофаа вазири Сурияга ракета зарбалари муваффақиятли бўлганини таъкидлади.

6 апрелда АҚШ россиялик қатор тадбиркорлар ва компанияларга янги санкциялар жорий этиши ортидан рус рубли кескин қулашни давом эттирмоқда. "Қора душанба" ортидан келган "қора сешанба" давомида Россия жамғарма биржаси котировкаси пасайиши натижасида эликка яқин энг бадавлат россиялик олигархлар бойлиги 12 миллиард долларга камайгани қайд этилди.

Сешанба куни 1 доллар 64 рублга чиқди

АҚШ 6 апрелда Россиядаги баъзи ширкатлар ва шахсларга нисбатан янги санкцияларни киритиши ортидан рубль қурби кескин тушиши давом этмоқда.

Сешанба, 10 апрел иш куни охирида евро курси – 76,85 рубл, АҚШ доллари – 63,54 рақамларини кўрсатаётган эди.

Шу кунларда Москва биржаси котировкаси ва РТС индекси 7-9 фоизга, Сбербанк – 11,59, Русал – 24, ВТБ – 9,2, “Газпром” билан “Роснефть” – 7-8 фоизга қулади. "Қашшоқлашаётган олигархлар" “Қашшоқлашиб” қолган рус олигархларидан энг кўп зарар “Русал” алюминий компанияси эгаси Олег Дерипаскага етказилгани маълум бўлди: у бошқараётган 8 компания Трамп жазо чораларига учради.

Forbs журнали биргина 9 апрел куни давомида Владимир Путиннинг энг яқин одамларидан саналган Олег Дерипаска мулки 1,6 миллиард долларга камайганини хабар қилди.

Олег Дерипаска – “Базовый элемент”( “Базэл”) компанияси якка бошқарувчисидир.

Унинг қўл остида Россия ва жаҳонда 100га яқин энергетика, тоғ-кон, металлургия, машинасозлик, авиация, молия, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги ширкатлар бирлаштирилган.

9 апрел куни эрталаб Дерипаскага тегишли “РусАл” 3,6 миллиард доллар миқдорида йўқотгани ва ширкат техник дефолт хатари ёқасига келиб қолгани тўғрисида баёнот берилди.

Лондон ва Москвада Дерипасканинг активлари кескин арзонлашиши давом этмоқда.

АҚШ Молия вазирлиги 7 майгача америкалик сармоядорларга Олег Дерипаскага тегишли бўлган акциялардан халос бўлишлари кераклиги, 5 июнгача эса у билан барча шартномаларни бекор қилишларини уқтирди.

АҚШ санкцияларига учраган барча компаниялар ва шахслар билан ҳам худди шундай йўл тутиш кераклиги айтилди.

Президентимиздиң 2017-жыл 20-апрельдеги ПҚ-2909-санлы қарарында көрсетилген ўазыйпаларды орынлаў мақсетинде, сондай-ақ, Өзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлигиниң 2017-жыл 11-ноябрь күнги 87-03-2761-санлы хаты тийкарында университетимизде бир қанша шет ел мәмлекетлериниң жоқары оқыў орынларында жумыс ислеп атырған ўатанласларымызды жумысқа шақырыў, олар менен шәртнамалар тийкарында бирге ислесиў ҳәм олардың тәжирийбелеринен пайдаланыў мақсетинде қатар жумыслар әмелге асырылмақта. Солар қатарында АҚШ мәмлекетиниң Тенниси штаты Менфис қаласындағы Балалар илимий-изертлеў емлеўханасында есаплаў физикасы қәнигеси лаўазымында ислеп атырған жерлесимиз, PhD дәрежеси ийеси  Фахриддин Пирлепесов 2018-жылдың декабрь айында университетимизде лекция оқыўға мирәт етилди, деп хабар этеди karsu.uz.
Фахриддин Пирлепесов Қарақалпақстан Республикасының Хожели районында туўылып, камалға келген. 1989-1994-жыллары Низамий атындағы Ташкент мәмлекетлик педагогика институты физика-математика факультетиниң «Физика ҳәм астрономия пәни оқытыӯшысы» тәлим бағдарында, 1996-1998-жыллары Өзбекстан Республикасы Илимлер Академиясының Ядро Институтында аспирантурада оқыған. Өз үстинде тынымсыз ислеп, инглис тилин жақсы өзлестирди ҳәм 1998-жылы АҚШтың Техас университетиниң Физика факультетине жумысқа шақыртылды. Ол 2005-жылы өзиниң көп жыллық илимий жумысларының нәтийжесинде PhD илимий дәрежесине ийе болды. Өз қәнигелиги бойынша жетик қәниге Техас университетиниң Неврология факультетиниң «Travel» сыйлығын алыўға еристи. Сондай-ақ, Медицинадағы физиклердиң Америка ассоциациясы, Sigma Xi, Илимий изертлеў, Америка физиклери жәмийетлери, Америка статистика ассоциациясының ағзасы.
Фахриддин Пирлепесов жумыс процессинде.
Оның илимий бағдардағы мийнетлери дүнья жүзи алымларының итибарын қаратқан. Биз, шет елде үлкен абырой ҳәм мәртебелерге ерисип, тынымсыз мийнет етип атырған ўатанласымызды мақтаныш етемиз ҳәм жумысларында тасқын табыслар тилеймиз
#aqsh #kruzuz #qaraqalpaqstanjanaliqlari

Асли Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан бўлган, АҚШнинг Тенниси штати Менфис шаҳридаги Болалар илмий текшириш шифохонасида ҳисоблаш физикаси мутахасисси лавозимида ишлаб келаётган, ҳамюртимиз "PHD" илмий даражаси эгаси  Фахриддин Пирлепесов 2018йилнинг  декабрь ойида Қорақалпоқ давлат университетида маъруза ўқишга таклиф қилинди. #aqsh #kruzuz #qaraqalpaqstanjanaliqlari

Асли Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан бўлган, АҚШнинг Тенниси штати Менфис шаҳридаги Болалар илмий текшириш шифохонасида ҳисоблаш физикаси мутахасисси лавозимида ишлаб келаётган, ҳамюртимиз "PHD" илмий даражаси эгаси  Фахриддин Пирлепесов 2018йилнинг  декабрь ойида Қорақалпоқ давлат университетида маъруза ўқишга таклиф қилинди. #aqsh #qdu #kruzuz #qaraqalpaqstanjanaliqlari

@ulugbekrahmatullaev нинг АКШ Огайо штати Цинциннати (Cincinnati) шахрида хам мухлислар мехри - мухаббатига тулиб-тошган аншлаг концертидан бир лавха... Энди навбат 23 - март Чикагога 🇺🇸🇺🇿🤩 @dilshod_rakhmatullaev #Fattohhoncom #Fattohhonuz #konsert2018
#Fattohhoncom #Fattohhonuz #UlugbekRahmatullayev #singer #Uzbekiston 🇺🇿#Aqsh#Ohio#Cincinnati @dilshod_rakhmatullaev

Most Popular Instagram Hashtags