[PR] Gain and Get More Likes and Followers on Instagram.

#ҳидоят

5 posts

MOST RECENT

#ҲИДОЯТ
ҲИЖОМА

Ҳижома арабча сўз бўлиб, “қон олиш” маъносини англатади.
Фақиҳларнинг баъзилари ҳижомани фақат энсадан қон олиш деса, Зарқоний: “Ҳижома фақат энса эмас, балки баданнинг бошқа аъзоларидан ҳам қон олишдир”, деган.
Ҳижома билан даволаниш мандубдир. Бу тўғрида бир қанча ҳадислар келган. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Сизлар даволанадиган энг яхши нарса ҳижомадир” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Агар даволарингиздан бирида яхшилик бўлса, у ҳолда ҳижомада, асал ичишда ва давога мувофиқ келувчи олов билан куйдиришдадир. Аммо мен олов билан куйдиришни ёқтирмайман” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Ҳижомага боғлиқ шаръий ҳукмлар:
Ҳижома сабабли қон чиқиши таҳоратни синдиради. Сарахсий айтади: “Бизда ҳижома таҳоратни ва ҳижома қилинган жойни ювишни вожиб қилади. Чунки нажас чиқиши сабабли таҳорат вожиб бўлади. Агар таҳорат қилса-ю, ҳижома ўрнини ювмаса, агар ўша ерда тарқалган қон дирҳам миқдоридан кўп бўлса, намози тўғри бўлмайди. Агар дирҳам миқдоридан кам бўлса, намози ўтади”. Шунингдек, бирор аъзосига зулук қўйган одамдан зулук ёрилганида оқадиган даражадаги қонни сўриб олса, таҳорат синади.
Рўзадор киши агар ҳижома сабабли заифлашадиган бўлса, ҳижома қилиши макруҳ, агар заифлашмаса, жоиз. Ибн Нужайм айтади: “Ҳижома қилдириш рўзага зид эмас. Агар у рўзадорни рўзага заифлаштирса, макруҳдир. Агар заифлаштирмаса, зарари йўқ”.
Эҳромдаги киши ҳам ҳижома қилдириши мумкин. Агар бунда соч олишга тўғри келмаса, макруҳ эмас. Агар соч олишга тўғри келса ва ҳижома ўринларидаги сочларни олса, қурбонлик қилиши вожиб бўлади.
Ҳижома қилишни касб қилиш ва унга ҳақ олиш жоиз. Бунга ушбу “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳижома қилдирдилар ва ҳажжом (ҳижома қилувчи)га ҳақини бердилар” ҳадисини далил қилишган (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). “ҲИДОЯТ” ЖУРНАЛИ

Most Popular Instagram Hashtags