[PR] Gain and Get More Likes and Followers on Instagram.

#долзарб_мавзу

MOST RECENT

#Долзарб_мавзу #Репост_максимал
Беамал олим ҳам эҳтиромга лойиқ.
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, олим аслида илмига амал қилиши лозим. Лекин агар бирор олим илмига беамал бўлса ҳам, у илми сабабли сиз учун ҳурматга лойиқдир. Аллоҳ таъоло унга илм берган. Унинг даражаси бор. Ўша даража сабабли у олим эҳтиромга лойиқ бўлди. Аллоҳ таъоло ота-она ҳақида шундай деди:
وَإِن جَاهَدَاكَ عَلى أَن تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفاً
Яъни: “Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил...” (Луқмон сураси, 15-оят)
Агар ота-она кофир ва мушрик бўлсалар, у ҳолда куфр ва ширкда уларнинг айтганларига рози бўлма. Лекин дунёда улар билан яхши муомала қил. Чунки, уларга Аллоҳ таъоло тарафидан ота-она бўлишлик шарафи ҳосил бўлган. Улар ўзлари эҳтиром ва таъзимга лойиқдирлар. Сенга уларни таҳқирлаш мумкин эмас. Худди шундай бир олим беамал бўлса ҳам, унинг ҳаққига: Эй, Аллоҳ! Унга солиҳ амалга тавфиқ ато қил деб дуо қилинг. Лекин унинг беамаллиги сабабли асло ҳақоратламанг. Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ уламоларга хитоб қилаётиб айтар эдилар: Токи амал қилинмагунича қуруқ илм хеч нарса бўлмайди. Лекин шуни ҳам айтар эдиларки, менинг одатим шуки, менинг олдимга бирор олим келса, гарчи у фалон гуноҳга мубтало деб менга у ҳақида маълум бўлишига қарамасдан, унинг илми сабабли уни ҳурмат қиламан ва унга иззат кўрсатаман.
(“Ижтимоъий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар” китобидан. 58-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси)

#Долзарб_мавзу ❗️
Телефон одоблари.

Илм-фан ва техника тараққиёти туфайли эришилаётган қулайликлар билан бирга, муаммолар ҳам пайдо бўлмоқда. Уларни ҳал этиш янги ихтиро этилган ускуналардан фойдаланиш одобларига риоя этишимизга боғлиқ. Бу мақола беминнат хизматчимиз бўлиб қолган уяли телефондан фойдаланиш одоблари ҳақидадир:

1. Уяли телефонда сабабсиз кўп гаплашмаслик керак.
Бу соғлиққа зарарли бўлиши билан бирга исроф ҳамдир. Шариатимиз исрофнинг барча кўринишларидан қайтаргани маълум.

2. Масжидга кирганда телефоннинг ўзини ёки овозини ўчириш.
Шунда намоздаги хушуъга халақит қилмайди ва намозхонлар хаёли чалғимайди.

3. Илм мажлислари ва мўътабар инсонлар ҳузурида телефонни умуман ишлатмаслик.
Бундай қилиш мажлис ҳайбатини сақлашга, таълим фойдасининг мукаммал бўлишига ва обрўли инсонлар ҳурматини жойига қўйишга хизмат этади. Агар сўзлашувга қаттиқ зарурат бўлса, узр сўраб ташқари чиқиб сўзлашиш керак.

4. Сўзлашувни суҳбатдошга билдирмай ёзмаслик ёки бошқалар олдида телефон овоз кучайтиргичини ёқиб қўймаслик.
Бундай қилиш оқил кишига хос иш эмас, айниқса, суҳбат хос ва махфий бўлса. Чунки бу ҳам омонатга хиёнат ёки чақимчиликнинг бир кўринишидир.

5. Телефонни умумий жойларга ташлаб қўймаслик.
Бундай қилинса телефонидан кимдир қинғир йўлда фойдаланиши ёки биров кўриши мумкин бўлмаган хатлар ўқилиши, айниқса бузуқ суратлар тарқаб кетиши мумкин. Натижада бугун ўткир муаммо бўлиб турган нохуш ҳолатлар юзага келади.

6. Телефонда тасвирга олишда эҳтиёт бўлиш.
Оммавий тадбирларда, тўй-зиёфатларда кераксиз ҳолатларни тасвирга тушириш обрў тўкилишига, оилалар бузилишига ҳамда бошқа кўпгина хунук ҳолатлар ва фитналарга сабаб бўлади.

7.Бошқалар телефонини текширмаслик, мактубларини ўқимаслик, суратларига назар солмаслик.
Бундай қилинса, бировнинг шахсий ҳаётига аралашиш, айбини очиш бўлади, хиёнат ва ёмон гумон каби оғир гуноҳларга йўл очади. Аслида-ку, телефон эгаси ўзини хунук аҳволга соладиган маълумот, хат ва суратларни телефонидан ўчириб ташлаши лозим. Чунки телефони йўқолиб қолса, унутиб қолдирса ёки бировнинг қўлига тушса, ўзи қийин вазиятда тушиб қолади.

#Долзарб_мавзу ❗️
Гуноҳлар ва тақдир😓

Савол: Тақдиримда бор эканки, гуноҳ қиляпман. Менда нима айб?

Жавоб: 1. Ризқ ҳам тақдирда ёзилган. Нега ризқ масаласида тақдирга суянилмайди? Эртаю кеч тирикчилик деб югуриб-еламиз. Лекин эътиқодий амал, ибодатга келганда, тақдирга суянилади. Бундан маълум бўладики, бу инсон Аллоҳга итоат этишга эринади ва тақдирни баҳона қилади.

2. Одамлар кўпинча тақдир масаласида Қуръондаги баъзи оятларни ўзларига далил қилишади. Ҳолбуки, бу оятларнинг маъноси бошқадир. Бандалар Аллоҳ тақдирга ёзгани учун муайян амални қилмайди, балки банданинг нима амал қилишини Аллоҳ олдиндан билгани учун шу амални унга тақдир қилиб ёзди. Қуръон оятларини, ҳадисларни тушуниш учун фақат зоҳирий маъносига қараш кифоя қилмайди. Уларнинг сабаби нузулига, тафсир ва ҳадисларга қараш керак.

3. Қадар (тақдир) Аллоҳ таоло барча нарсаларни: коинот ва ундаги ҳодисаларни азалий илми билан белгилаб қўйишидир. Қазо азалдан белгиланган ишларнинг вақти етганда оламда пайдо бўлишидир.

Маст шофёр мисоли: Бир киши дўсти ичган ҳолда машинага ўтираётганини кўрди. Уни қайтармоқчи бўлиб: “Маст ҳолда ҳайдама. Авария қиласан, ҳалок бўласан”, деди. Маст шофёр қулоқ солмай, машинанинг газини босди. Бир-икки километр юргач, машинани дарахтга уриб, ҳалок бўлди. Бу ҳалокатга ким айбдор? Олдиндан сезиб огоҳлантирган дўстими ёки маст шофёрми? Албатта, шофёр айбдор. Чунки машинани у ҳайдади, дўсти олдиндан айтди, лекин уни мажбур қилгани йўқ. Гуноҳ қилаётган кимса ҳам унга ўз иродаси билан қўл урмоқда. Аллоҳ олдиндан гуноҳ қилишини тақдирда ёзган, лекин мажбур қилмаган. Бояги огоҳлантирувчини ҳалокатда айблаш қандай адолатсизлик бўлса, ўзининг гуноҳида Аллоҳни айблаш ҳам шундай адолатсизликдир.

Хулоса: тақдирнинг гуноҳ ва савобга тегишли қисмида инсонга ихтиёр берилган. Буни жузъий ихтиёр дейилади. Бу ишлар ва амаллардан инсон масъулдир. Тақдирнинг туғилиш, ўлиш, касалликлар, мусибат ва шу каби ҳодисаларида инсонга ихтиёр берилмаган. Инсон булардан масъул эмас. “Ақидавий аҳкомлар” китобидан Сайфиддин Сайфуллоҳ тайёрлади.
“Ирфон” тақвимининг 2014 йил 2-сонидан олинди.

@armonlarm_official_

#Долзарб_мавзу

Девбанд уламолари: «Аёллар профилларига ўз расмларини қўйсалар бўладими?», саволига жавоб бердилар

Девбанддаги «Дор-ул Улум» олимлари аёлларнинг интернет сайтлари, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда ўзларини тутишларига оид фатво чиқардилар. Олимлар хотин-қизлар ижтимоий тармоқлардаги профилларига ўз расмларини жойлашлари шариатга тўғри келмайдиган иш бўлиб, буни дархол тўхтатиш зарурлигига урғу бердилар. Шунингдек, фатвода Facebook, Whatsapp каби ижтимоий тармоқлар учун селфига тушиш нотўғри амал ҳисобланиши, сабаби бу расмларни номаҳрам эркаклар бемалол томоша қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилган.
Айни дамда, уламолар эркакларга ҳам мурожаат этиб, агар қайсидир аёлнинг расмига кўзлари тушса унинг номаҳрам экани эсдан чиқармасликлари ва кўзларини олишлари зарурлигини эслатдилар. «Аёллар билиб-билмай ўз расмларини жойлаганлари эркаклар учун томоша қилишга ҳеч қачон рухсат бўла олмайди. Улар у ҳам бировнинг тан маҳрами, синглиси ёки онаси эканини унутмаслик керак. Қўл остидаги хотин қизларга бу ишлардан эҳтиёт бўлишларини тушунтириб қўйишлари эркакларнинг вазифаси ҳисобланади. Қолаверса бегона аёлларга кўзи тушган эркакнинг ўз аёлидан кўнгли қолиши оддий ҳолга айланиб қолган», дейилади фатвода.

Манба: Islamcenter.uz

http://islamcenter.uz/?p=1198

@islamcenteruz Яқинларингизга ҳам улашинг.

@iymon_official

Ижтимоий тармоқларда қандай суратларни қўйиш мумкин эмас?

#Долзарб_мавзу

Ҳаётимизни ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қила олмайдиган бўлиб кетдик. Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг кўп қисмини банд қиладиган бўлди. Мулоқат қилиш ва маълумот олишнинг энг асосий манбасига ҳам айланиб улгурди. Бир тарафдан олганда интернет глобал миқёсда одамларни бир-бирига яқинлаштирган бўлса, индивидуал тарафдан узоқлаштириб ташлади. Ижтимоий тармоқлар - ҳар қандай қонун-қоидалардан эркин бўлган ҳудуд бўлиб, бу жойда одамлар жамиат билан алаоқага киради ва ўзининг қилганлари, деганлари учун минимал маъсулиятга эга бўлади.

Виртуал ўрмонзорларида ҳамма бирдек тан олган соғлом ва хушмуамолалик одоблари йўқ ҳисоби, шунинг учун ўзимиз учун бирон бир мезон шаклланган бўлиши керак. Инстаграмга навбатдаги суратни қўйишдан олдин ўзингизга юир нечта саволларни бериб кўринг. Балки, ўшанда нега ва қай тарзда ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётганингиз сабабларига ҳам ойдинлик кириб қолар... 1. Менга кимнингдир маъқуллаб тургани керак?
Баъзи одамлар ўзи ҳақида яхши таъсурот қилдириш учун ижтимоий тармоқларда кунлаб ўтиришади. Саҳифалардаги идеал фото ва ақлли  сўзларнининг кўплиги ҳам шундандир. Шу тарзда одам кимнингдир кўз олдида яхши кўрингиси, ўзи ҳақида ижобий фикр шаклланган бўлишини истайди, аслида ундай бўлмаса ҳам. Биз диққат ва эътибор истаймиз, бу эса аста-секин қарамликни келтириб чиқаради. Лайклар, мақтовлар ва ижобий ёзилган изоҳлар мазкур қарамликни янада кучайтиради. Қарам бўлган одам эса ўзини янада яхши кўрсатиш учун янада кўп ҳаракат қилади.
Бу антидепрессант кабидир. Эҳтимол, ҳаётимизда ҳамма нарса маромида эмасдир, бироқ биз уларни маромига келтириш ўрнига лайклар ёки шунга ўхшаш сохта нарсалар орқасида қувиб юрибмиз. Шундай қилиб биз воқелик ўрнини ҳам ҳаёллар билан тўлдирмоқдамиз.
Давоми 👇👇👇

#Долзарб_мавзу
Оилавий можароларнинг сабаби... Муаммо: Эрнинг аҳли аёл ва фарзандлар таъминотида камчиликка йўл қўйиши.

Ечим: Динимизда эркак киши ўз аёли ва фарзандларининг таъминоти, яъни озиқ-овқат, либос ва бошқа эҳтиёжларини таъминлаб беришга масъул ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 34-оятида шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёллар борасида тақво қилинг, албатта, улар сизларнинг қарамоғингиздадирлар. Уларни Аллоҳнинг омонати билан олдингиз. Зиммангизда уларнинг ризқи ва либоси (таъминотини) яхшилик ила адо этиш бор”, деганлар. Яна бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ўз қарамоғидаги кишини қаровсиз қолдирмоғи гуноҳкор эканлигига кифоя қилади", дедилар. Энди қуйидаги ҳадисда келган маъноларни бир мулоҳаза қилиб кўринг. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бир динор Аллоҳ йўлида инфоқ қилдинг. Бир динор қул озод қилиш учун инфоқ қилдинг. Бир динор мискинга инфоқ қилдинг. Ва бир динор ўз аҳлингга инфоқ қилдинг. Буларнинг ичида энг савоби улуғи ўз аҳлингга инфоқ қилганингдир,” дедилар.

Изоҳ: Баъзи оила бошлиқлари ўз хоҳишлари ёки дўст-у биродарлари билан бўладиган тадбир ва маросимларда ўта саҳий бўладилару, бироқ зиммасидаги вазифаси бўлмиш оила таъминотига келганда сусткашликка йўл қўядилар. Ҳаттоки, аёлидан пул топишни талаб қиладиган ёҳуд келин тарафдан бир нималар таъма қиладиган эркаклар ҳам йўқ эмас. Ҳурматли эркаклар, шуни билингки, таъминотни бекам-у кўст қилиш оилада эркакнинг сўзи устун бўлишининг бир сабабидир. Шу ўринда, аёллар ҳам эрларидан тоқатдан ташқари нарсаларни талаб қилмасликлари, шукр ва қаноат билан уларга кўмак бериб туришлари лозим бўлади.

Маҳмуд Мисрий: "Эр ва хотин ўртасидаги мушкулотларни ҳал этишнинг 100 ечими", 18-бет."

Маҳмуд Мисрий: "Эр ва хотин ўртасидаги мушкулотларни ҳал этишнинг 100 ечими", 18-бет." Яқинларингизга ҳам
улашинг @islamcenteruz

Most Popular Instagram Hashtags