[PR] Gain and Get More Likes and Followers on Instagram.

qalampir.uz qalampir.uz

9404 posts   245408 followers   3 followings

Qalampir.uz  Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 1089 рақам билан 12.02.2016 й. рўйхатдан ўтган. Реклама бўлими тел.: +99899 8423320, +99871 2561953

http://www.qalampir.uz/

25 июнь Голливуднинг кўплаб юлдузлари учун бошқача кун. Улар шу куни тарихга яна бир карра назар солиб, ҳаётларининг энг ёрқин дамларини, яъни мактаб даврларини эсга олишади.

Кеча, 25 июнь куни Голливуднинг кўплаб юлдузлари жонажон мактабларини битиришган. Шу муносабат билан биз машҳурларнинг 11 йиллик мактаб даври муҳрланган суратларини сизга ҳавола этишни лозим топдик. Ахир, киноларда ўзгача қиёфаларда кўришга одатланиб қолган актёрларнинг мактабдаги кўринишларига гувоҳ бўлиш ҳам қизиқ-ку!
1. Анжелина Жоли
2. Брэд Питт
3. Женнифер Энистон
4. Бен Аффлек
5. Ирина Шейк
6. Жонни Депп
7. Крис Пайн

Кипрнинг “АЕЛ” ва Болгариянинг “Ботев” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини майдонда пайдо бўлган буқа ва кучук тўхтатди.
Буқа майдонни бамайлихотир кесиб ўтиб, стадионни ўраб турган ҳимоя тўрининг тагидан кетишга уринган. Унинг орқасидан эса ит ҳам келиб, шохли жониворнинг ҳаракатларини кузата бошлаган. Ҳойнаҳой, буқа майдондаги чимнинг мазасини татиб кўрмоқчи бўлган.
Тез орада стадионга бутун гала яқинлаша бошлади ва яна бир буқа тўсиқдан ўтишга ҳаракат қилди. Ўйинчилар эса унга ичимлик идишларини улоқтиришди.
Охир-оқибат тўрт оёқли “мухлислар”ни майдондан қувишга муваффақ бўлишган ва ўйин давом этган.

Видео: http://qalampir.uz/news/9506

Америкалик Билл Коннер қизининг юрак уришини эшитиш учун 2600 миль (4 минг километрдан ортиқ) масофани велосипедда босиб ўтди.
Гап шундаки, унинг қизи 20 ёшли Эбби бир неча ой олдин акаси билан Мексикага дам олишга кетган эди. Уларни бассейндан ҳушсиз ҳолатда топишган ва шифохонага олиб боришган. Бироқ бош суяги ва мияси лат егани туфайли қизни асраб қолиша олмади.
Эбби 16 ёшида донор бўлишга қарор қилган эди. Унинг оиласи ҳам бу қарорни қўллаб-қувватлаган. Қиз вафотидан сўнг уч эркакнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Улардан бири Жек Ломотга оғир юрак хуружи ташхиси қўйилгандан сўнг унинг тахминан 10 кун умри қолганини айтишади ва зудлик билан юрак кўчириб ўтказиш кераклигини маълум қилишади. Жекка Эббининг юрагини кўчириб ўтказишган.
Эббининг отаси қизи донорлик қилган одамларни бориб кўришга қарор қилади ва биринчи Жекдан бошлайди. Билл ўзи яшайдиган Висконсин штатидан Жек истиқомат қиладиган Луизианага велосипедда борди. Жек учрашувга отаси қизининг юрак уришини яхшироқ эшитиш учун стетоскоп олиб келди. Билл эса унинг юрак уришини эшитди ва бу овозни йўлда эшитиш учун мобил телефонига қайд қилиб олди.
Билл йигитни кўриши билан кўп йиллардан буён танийдиган одам билан учрашгандек ҳис қилганини айтган.
Билл ўз саёҳатида давом этмоқчи, шунингдек, у йўлда одамларга донорликнинг аҳамияти ва бу инсондан қоладиган энг яхши мерос эканлиги ҳақида сўзлаб бермоқчи.

Жорий йилнинг 24 июнь куни ўтган сайёр қабул вақтида қумқўрғонлик фуқарога ярим соат ичида ногиронлик араваси берилди. Бу ҳақда Сурходарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. “Меҳробод” маҳалласида яшовчи Зебунисо Жўраева фарзанди Абиллаев Диёрбекка ногиронлик аравачаси олиш учун тумандаги мутасадди ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган. Арз-доди ҳал этилмаган. Зебунисо Жўраева сайёр қабулга келиб, вилоят ҳокимига юзланган. Шундан сўнг, ўттиз дақиқа ичида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлик аравачаси берилган. “Шу ўринда савол туғилади, нега туман тиббиёт бирлашмасида ногиронлик аравачаси бўла туриб, ушбу масала вилоят ҳокими аралашуви билан ҳал этилди? Бу эса жойлардаги раҳбар ва ходимларнинг ўз вазифасига масъулиятсизлиги, фуқароларнинг мурожаатларини қаноатлантиришни пайсалга солаётганидан дарак беради”, дейилади хабарда.

Кеча, 25 июнь куни Покистонинг Панжоб вилоятида кучли портлаш ҳодисаси рўй бергани ва унда 140 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, ёнилғи ташувчи машинанинг портлаши натижасида қурбонлар сони 148 нафарга бориб етди. Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 140 нафар кишини ташкил этаётганди. Ундан ташқари, 49 киши жиддий куйиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Кучли ёнғин ағдарилган машина олдига тўпланган маҳаллий аҳоли орасидан номаълум кимсанинг сигарет чекиши туфайли юзага келган. Шунингдек, портлаш ва ёнғин 75 мотоцикл, 14 та автомашинага ҳам зарар етказган.
Жароҳат олганларнинг 70 фоизининг танасида жиддий куйиш аломатлари бор. Покистон қутқарув хизмати вакили Муҳаммад Бакарнинг маълум қилишича, ёнган марҳумларнинг шахсига ДНК экспертизасидан сўнг аниқлик киритилади.

Санкт-Петербургда 1941 йилда Ладожский кўлида чўккан “Баржа 725” кемаси ҳақида тарихий фильм суратга олинади. Воқеа сабабли кўп одам ҳалок бўлгани учун бу кемани “рус Титаниги” деб аташади.
Реал воқеаларга асосланган картина режиссёри – Алексей Козлов.
Ладожский кўлидаги фожиа 1941 йилда 17 сентябрь куни содир бўлган. Ўша вақтда қамал қилинган Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) шаҳридан одамлар “Баржа 725”да эвакуация қилинаётган эди.
Кемага тўсатдан сув тўла бошлайди ва у кўл тубига чўкади. Натижада мингдан ортиқ одам ҳалок бўлади.
Кема бортида асосан ҳарбий таълим муассасаси ўқувчилари, уларнинг қариндошлари, аёллар ва болалар бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, кинода Анастасия Мельникова, Иван Янковский, Андрей Мерзликин ва бошқалар роль ижро этади.

Кеча, 25 июнь якшанба куни Яманнинг Амран вилоятида Рамазон ҳайити намози ўқилаётган масжидда қуролли отишма содир бўлди. Бу ҳақда “РИА” маҳаллий манбаларига асосланиб хабар берди.
Маълум бўлишича, исёнчилар гуруҳи “Ансар Алла” жангариларидан бири масжид ҳудудидаги одамлар тўпланган жойда қурол ёрдамида бир кишини отиб ўлдирган.
Шундан сўнг бошқа жангари унга қарата ўқ узган. Натижада отишмани бошлаган жангари ҳамда яна икки киши ҳодиса қурбонига айланишган. Улардан ташқари яна уч киши жиддий жароҳат олган.
Амран вилояти Яман пойтахти Сананинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, вилоятни 2014 йилдан бери жангари исёнчилар назоратларига олишган.
Яманда фуқаролар ва ҳукумат кучлари уруши 2014 йилдан бери давом этиб келади. Шунча давр мобайнида қанча-қанча оддий фуқаролар бўлиб ўтаётган можаролар қурбонига айланиб келишмоқда.

25 июнь, якшанба куни Покистоннинг Жанубий Вазиристон шаҳрида болалар ўйинчоғига ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келиши натижасида олти бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “France Press” агентлиги маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб хабар берди. “6-12 ёшгача бўлган болалар ўйинчоқ бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлишди. Қурбонлардан ташқари яна иккисининг аҳволи жуда оғир”, дейилади маҳаллий ҳукумат хабарида.
Ҳозирда маҳаллий полициия портловчи қурилмага оид далилларни ўрганиб чиқмоқда. Шунингдек, шаҳар полиция томонидан қаттиқ назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Покистоннинг шимолий ҳудудидаги Парачинар шаҳрида жойлашган бозорда кучли портлаш ҳодисаси ҳам кузатилганди.
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 57 кишини ташкил этган.

Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистонда Рамазон ҳайити кенг нишонланди ва республикадаги барча масжидларда ҳайит намозлари адо этилди.

Рамазоннинг эзгу удумларидан бири – ўтганларни хотирлаш, ифторликлар ташкил этиш. Бу йил Ўзбекистон Респбуликаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб барча вилоятларда ифторлик маросимлари ташкил этилди.
Шу мақсадда таҳририятимиз номидан барча ўзбекистонликларни Рамазон ҳайити айёми билан табриклаймиз!

Бугун, 25 июнь куни Россия ўйингоҳларида бўлиб ўтётган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг “В” гуруҳидан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
Унда Германия терма жамоаси Камерунни қийинчиликсиз мағлуб этган бўлса, Чили Австралия ўйини 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ярим финалга эса Чили терма жамоаси йўлланма олди.
Энди ярим финал ўйинларида Португалия – Чили ва Мексика – Германия жуфтликларига гувоҳ бўламиз.
Конфедерациялар кубоги, 3 – тур “В” гуруҳи
Сочи, шаҳри “Олимпийский стадион Фишт” стадиони.
Германия - Камерун 3:1 (0:0)
Голлар: Демирбай 48, Вернер 66, 81 - Абубакар 78
Германия: тер Штеген, Платтенхардт, Зюле, Рюдигер, Гинтер, Джан, Киммих, Демирбай (Брандт 78), Руди (Хенрихс 74), Дракслер (Юнес 80), Вернер.
Бош мураббий: Йоахим Лев
Камерун: Ондоа, Нгаде-Нгаджуи, Фэ, Мабука, Тейку, Сутчин-Жум (Нгамале 58), Замбо-Ангисса, Бассогог (Токо-Экамби 82), Муканжо (Гиоата 70), Абубакар, Сиани.
Бош мураббий: Уго Брос
Четлатиш: Мабука 64.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Тимо Вернер
Москва шаҳри, “Открытие Арена” стадиони.
Чили - Австралия - 1:1 (0:1)
Голлар: Родригес 67 — Тройси 42.
Чили: Браво, Хара, Диас, Мена, Видаль, Фуэнсалида (Родригес 46), Варгас (Диас 82), Арангис (Эрнандес 46), Санчес, Сильва, Исла.
Бош мураббий: Хуан Антонио Пицци.
Австралия: Райан, Макгоуэн, Сэйнсбери (Райт 72), Бехич, Миллиган, Луонго, Ирвайн, Тройси, Кэйхилл (Лекки 57), Круз, Юрич (Макларен 62). Бош мураббий: Анге Постекоглу.
Огоҳлантиришлар: Луонго 21, Тройси 31, Кэйхилл 33, Бехич 45, Видаль 57, Эрнандес 75.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Хамес Троизи

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 июнь куни Покистоннинг Панжоб вилоятида кучли портлаш содир бўлди. Натижада 140 киши ҳалок бўлиб, 49 киши жиддий куйиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ҳамдардлик мактуби йўллади. “Покистоннинг Панжоб музофотида юз берган фожеа оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ушбу оғир дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Покистон халқига таъзия изҳор этиб, нобуд бўлганларнинг ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига дўстона ҳамдардлик туйғуларимизни етказишингизни сўраймиз”, дейилади мактубда.
Эслатиб ўтамиз, портлаш йўл четида ағдарилиб кетган ёнилғи ташувчи автомашинанинг ёниб кетишидан сўнг юз берган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон халқини ҳайит байрами билан муборакбод этди. “Ийд ал-Фитр айёми барчангизга муборак бўлсин, азизлар! Сиз ва оила аъзоларингизга бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака тилаб қоламан”, деб ёзади Лола Каримова.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳайит айёми 26 июнь куни нишонланади.

Most Popular Instagram Hashtags