mohammadhabiballah88 mohammadhabiballah88

108 posts   661 followers   72 followings

Акбар Саматов 

АЖОЙИБ ТАШБЕҲ
Дори собунга ўхшайди: у кийимни тозалайди, лекин чиритади.

#Тарқатманг_ёлғон
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рамазон ойининг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан озод бўлишдир”, деганлари ҳақидаги ҳадис санади жиҳатдан ўта заиф. Мазкур ҳадисни Уқайлий “Зуафо”да (172), Ибн Адий (1\165), Хатиб “Мувзиҳ”да (2\77), Дайламий (1\1\10-11) ҳамда Ибн Асокирлар (8\506\1) Саллом ибн Саввордан, у Маслама ибн Салтдан, у Зуҳрийдан, Зуҳрий эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Уқайлий: “Ушбу ҳадисни Зуҳрий нақл қилган,дейиш асоссиздир”, деган. Ибн Адий: “Саллом – мени назаримда ҳадиси мункар, Маслама эса нотаниш ровий”, деган. Заҳабий ҳам худди шундай деган. Абу Ҳотим “Мезон”да Масламани матруукул ҳадис, яъни ҳадиси олинмайдиган киши деган (“Силсилаи заийфа” (4\70)). Қолаверса, ушбу ҳадис маъно жиҳатдан Термизий (682) ва Ибн Можа (1642) ривоят қилган қуйидаги саҳиҳ ҳадисга зиддир. У ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Рамазон ойининг биринчи кечаси келса, шайтонлар ва ҳаддидан ошган жинлар кишанланади, дўзах эшиклари ёпилиб, бирорта ҳам эшиги очиқ қолмайди. Жаннат эшиклари очилади, бирорта эшиги ҳам ёпиқ қолмайди. Бир фаришта: “Эй эзгулик истагидагилар, тоат-ибодатга ҳаракат қилинглар! Эй ёмонлик истагидагилар, гуноҳлардан тийилинглар!”, дея жар солади. Аллоҳ таоло бир қанча инсонларни дўзахдан озод қилади ва бу ҳар кеча такрорланади”. Шунинг учун уламолар рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод бўлиш ойи экани ҳақидаги ҳадисни мункар деб айтишган. Бинобарин, унинг нотўғри эканини ёритмасдан одамлар ўртасида ҳадис деб тарқатиб бўлмайди, валлоҳу аълам.

ЯНГИ МАСЖИД
Эски маҳалламизда (маҳалла янги, мен у ердан кўчиб кетганман) қурилаётган янги масжид рамазон ойи муносабати билан фаолиятини бошлабди. Масжидлар сони кўпайиши билан бирга намозхонлар сони ҳам ортишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

#Тарқатманг_ёлғон
"Ким одамларга рамазон ойи кирганини биринчи бўлиб етказса, унга дўзах ҳаром бўлади" ҳадиси ёлғон-тўқима бўлиб, буни одамлар ўртасида тарқатиш жоиз эмас.

Шунга биноан, мазкур ҳадис билан бирга рамазон фалон ойнинг фалон кунидан бошланади, деган "хушхабарлар"ни тарқатиш жоиз эмас.

Мазкур ҳадис нафақат ҳадис китобларида, ҳатто заиф ва тўқима ҳадислар борасида ёзилган китобларда ҳам айтилмаган.

#Тарқатманг_ёлғон
"Жаброил келиб шундай деди: "Эй Муҳаммад, Аллоҳ таоло сизга салом айтди ва: "Эй Муҳаммад, азизлигим ҳамда улуғворлигимга қасамки, сизнинг исмингиз билан номланган кишини дўзахда азобламайман", деб айтди" маъносидаги хабар тўқима бўлиб, буни одамлар ўртасида ҳадис деб тарқатиш мумкин эмас ("Танзийҳуш шарийъа" китоби, 1-жилд, 226-бет).

#Жаннат_сари
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ростгўй ва омонатли тижоратчи пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади", деганлар (Термизий (1209) ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса: "Тижоратчилар қиёмат куни фожирлар қаторида қайта тириладилар. Фақатгина тақво қилган, одамларга эзгўлик улашган ва рост гапирганлари бундан мустасно", деганлар (Термизий (1210) ривояти). Шунинг учун тижоратчи биродарларимизга насиҳатимиз қуйидагича: доим ростгўй бўлинг, асло ёлғон гапирманг, хиёнат қилманг. Тижорат қилишдан мақсадингиз шунчаки соққани кўпайтириш бўлмасин, тижоратингиз орқали одамларга фойдангиз тегишини ҳам ният қилинг. Тижорат шундай касбки, тўғри фойдалансангиз сизни жаннатга, акс ҳолда, дўзахга элтади, Аллоҳ сақласин!

Шуни унутманг, ёлғон гапириш, ўтмас товарни алдаб ўтказиш сизни бой қилмайди. Шунчаки, ҳалол ризқингизни ҳаромга алмаштирган бўласиз, холос. Аллоҳ таоло барчамизни ҳалолдан ризқлантирсин!

Алҳамдулиллаҳ, китоблар келди.

#Энг_бахтли_инсон
"Энг бахтли инсон бўлиш учун: унутманг, душманларингиз сизни ҳақорат қилиши, ҳасадгўйларингиз сизни ғийбат қилиши сизнинг қадрингизни кўрсатиб беради. Улар шундай қиляптими, демак, сиз тилга олинадиган муҳим инсонлар сафидан ўрин олибсиз" Шайх Оиз Қараний ҳафизаҳуллоҳ.

ЧАҚИМЧИ
Сизга ўзгаларни ёмонлаган шахс сизни ҳам ўзгаларга ёмонлаши тайин!

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
Раббимга беадад шукрлар бўлсин, бугун ўғил фарзнд ато этди. Аллоҳ солиҳ қилиб тарбиялашни насиб қилсин!

ҚАЛБ ҚАТТИҚЛИГИ
“Икки хислат қалбни қотиради: кўп ухлаш ва кўп ейиш“ Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ (“Шуабул иймон“, 5315.-асар).
“Икки хислат қалбни қотиради: кўп гапириш ва кўп ейиш“ Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ (“Сияру аъломин нубало“, 7-жилд, 405-бет).
Бугунги кунда ҳаммамиз қалбимиз қотиб қолганидан шикоят қиламиз. Сабаби шу уч хислат, яъни кўп гапириш, кўп ейиш ва кўп ухлаш эмасмикин?!

Most Popular Instagram Hashtags