[PR] Gain and Get More Likes and Followers on Instagram.

kun.uz kun.uz

46768 posts   633719 followers   6 followings

Kun.uz  Тезкор, холис ва қизиқарли янгиликлар. Гувоҳнома №0987 Реклама 👉 +99890 992 55 51

https://kun.uz/

Қирғизистондаги 19-сонли ахлоқ-тузатиш муассасасида умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинганларнинг ҳаётини енгиллаштирувчи дастур амал қила бошлади. Бу Қизил Хоч халқаро қўмитаси ва Қирғизистоннинг жазоларни ижро этиш хизматининг ҳамкорлиги натижаси ҳисобланади.
Қамоқ жазоси олиш оғир, бироқ умрбод қамоқ жазосига тортилиш янада ҳам оғирроқдир. Қирғизистонда жиноят кодексининг икки моддаси – террорчилик ва қотиллик учунгина умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин. “Ўзини осойишта тутган ва қоидабузарликлар амалга оширмаганлар жазо муддатининг 20 йилини ўтагач, турмадаги шароитларнинг юмшатилишига умид қилишлари мумкин”, деб айтган қамоқнинг иккита янги турар жой комплексининг очилишида Қирғизистоннинг жазоларни ижро этиш хизмати раиси Таалайбек Жапаров.

Сурхондарё вилоятига уюштирган ижодий сафаримиз давомида Термизда ДСП (русчадан таржима қилинса — древесностружечная плита, ёғоч-пайрахали плита) фанерлари ишлаб чиқарилаётгани, боз устига, хомашё сифатида Амударё соҳилларида қаровсиз, ўз ҳолича ўсиб ётган қамишдан фойдаланилаётгани ҳақидаги хабарни эшитишимиз билан, ушбу корхона билан яқиндан танишиш истагимиз чандон ортди.

2017 йилнинг июль ойиидан фаолият кўрсатаётган, 150 га яқин ишчи меҳнат қилаётган «Сурхон КСП Грант» масъулияти чекланган жамиятида (раҳбари Баҳодир Қодиров) корхона эҳтиёжлари учун Амударё бўйларида ўсаётган қамиш пишиб етилгач, куз ойларида мавсумий ишчилар жалб қилинган ҳолда ўриб олинар ва жамғарилар экан.

Бизга тушунтиришларича, қамиш барралигида ўрилса, унинг толалари мустаҳкамлиги кўзланган даражада бўлмас экан. Шу сабабли қамиш сентябрь ойидан декабрь ойларигача ўриб жамғарилади. Айни пайтда Амудадарё бўйларида табиий равишда ўсаётган қамишларнинг атиги 7–10 фоизидангина фойдаланилмоқда. Қамишнинг ўрилмасдан қолган қисми Афғонистон билан чегара очиқ кўриниб туришлиги учун чегарачилар томонидан ёқиб юборилади, қолганини ўриб олиб келиш саноат корхонасининг эҳтиёжидан ортиқ, бунга етарли ишчи кучи ҳам йўқ. «Корхонадаги станокларнинг барчаси Хитойда қамиш учун мослаштирилиб, махсус ишлаб чиқарилган. Барча жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган. Хитойдаги ҳамкорлар ҳам келиб, бу ерда иш қандай ташкил этилганини кўриб, қолаверса, Музработ туманида Амударё соҳилларида поёнсиз қамишзорларни томоша қилиб, бу ишга жуда қизиқиб қолишди. Чунки хомашё текин — ўзи ўсиб ётибди. Фанер ясаш учун зарур бўладиган елим ҳам «Навоийазот» корхонасида ишлаб чиқарилади. Бу саноатни 100 фоиз маҳаллийлаштириш дегани», — дейди вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Пардаев.

17 декабрь куни Ал-Кувайт шаҳрида Ўзбекистон маданият кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кувайтда Ўзбекистон маданияти кунлари расмий очилиш маросими соат 10.00да давлат мадҳиялари ва Қурони Каримдаги оят билан бошланди. Олдиндан тайёрланган махсус дастурга мувофиқ, тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков очиб берди.

Ўзбекистон маданият кунларининг очилиши Ўзбекистонни мадҳ этувчи фотокўргазмалар намойиши билан Кувайт Давлати марказидаги «Ал-Адвания» галереясида бошланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, кўргазма зали марказига йирик ўлчамдаги баннер, давлат байроқлари ва давлат раҳбарларининг портретлари ўрнатилган.

Ташкил этилган кўргазма асосан 5 қисмдан иборат: Ўзбекистон - Ислом маърифати ва алломалар юрти; Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари намойиши (хаттотлик, ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, кандакорлик, каштачилик, атлас ва адрас); Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти (15 турдаги махсус буклет, видеороликлар намойиши); Ўзбекистон тарихи ва бугунги жадал тараққиётини ёрқин акс эттирувчи фотокўргазмалар намойиши ўтказилди.

Тадбирда Кувайт Маданият, санъат ва адабиёт миллий кенгаши бош котиби Али Ҳусайн ал-Юҳа (лавозимига кўра – вазир) ва унинг вакиллари, шунингдек, Кувайт давлатидаги Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Аълоев ҳамда элчихона ходимлари қатнашди.

Repost.by @tribuna.uz

Футболчи даҳшатли жароҳат эвазига гол урди «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Марсел Ҳалстенберг Германия чемпионати 17-турида «Ҳерта» дарвозасини ишғол этди ва қўлини учта жойидан синдириб олди.

Ўйиннинг 92-дақиқасида Ҳалстенберг катта тезликда ҳужумга қўшилиб, боши билан кучли ва аниқ зарба йўллади. Бироқ, ўзини тўхтатиб қололмай, дарвоза устунига бориб урилди ва қўлининг устига йиқилди. Натижада, унинг қўли учта жойидан синди.

Ҳалстенберг қаҳрамонлиги жамоасига фойда бермади ва «РБ Лейпциг» 2:3 ҳисобида ютқазди.

Жефф Безос турмуш ўртоғига янги компания ҳақидаги ғоялари ҳақида айтганида аёл эрини сўзсиз қўллаб-қувватлади. Маккензи эри билан бирга Сиэтлга кўчиб ўтди ва янги ташкил этилган Amazon'да ҳисобчи бўлиб ишлай бошлади.

Ёзувчи бўлишни режалаштирган Принстон битирувчиси учун бу бошқа бир томонга чекиниш эди - бироқ у эрини қўллаб-қувватлашни жуда истаганди. CBS'га берган интервьюсида Маккензи шундай деди: "Мен учун турмуш ўртоғимга, севган инсонимга қараш — энг яхши ва қизиқ саргузашт". Аёл Amazon ташкил этилгандан кейин ҳам ёзишдан тўхтамаган ва икки романини тақдим этган: 2005 йилда "Лютер Олбрайт текшируви" ва 2013 йилда "Қопқон". BusinessInsider таниқли ёзувчи Маккензи Безоснинг ҳаёт ва ижод йўлига доир маълумотлари билан бўлишди.

Маккензи Сан-Францискода улғайган. У Vogue'га берган интервьюсида уятчан қиз бўлгани ва кўп вақтини хонада "мураккаб ҳикоялар" тузиб ўтказгани ҳақида сўзлаб берган.

У ўзининг илк асарини олти ёшида ёзган. Аёлнинг Amazon'га жойланган ёзувчилик таржимаи ҳолида берилган маълумотларга ишонадиган бўлсак, бу асар сув тошқини вақтида йўқотилган.

Маккензи ўрта мактабдан кейин Хочис коллежига ўқишга кирган, сўнгра Принстонга — адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Тони Моррисон раҳбарлиги остида бадиий адабиётни ўрганиш учун ўтган.

АҚШнинг Вашингтон штатида тезюрар поезд кўприкдан пастдан ўтган йўлга қулади. Бу ҳақда поездга эгалик қилувчи Amtrak компанияси ва маҳаллий ҳукумат маълум қилган.
Пьерс округи транспорт раҳбарияти твиттерда жойлаштирган суратда поезднинг охирги вагони издан чиқиб кетганини кўриш мумкин. Воқеа темир йўлнинг Олимпия ва Лейквуд шаҳарлари ўртасидаги қисмида юз берган. Вагон қулаш вақтида бир неча автомобилга шикаст етказган.

Округ шерифи фалокат оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилган, бироқ уларнинг сони ҳақида аниқлик киритмаган.

Amtrak’нинг маълум қилишича, аварияга учраган 501-сонли поезд Сиэтл ва Портленд ўртасидаги йўналиш бўйича 18 декабрь эрталаб биринчи марта рейсга чиққан.

Баъзи ОАВларнинг маълум қилишича, воқеа кўплаб қурбонларга олиб келиши мумкин.

Биринчи сценарийга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп иккинчи муддатга қолади. Прогнозларга мувофиқ, бу америкаликларнинг анъанавий сиёсий партияларга бўлган ишончини йўқотишига олиб келиши мумкин. Натижада 2028 йилда бирор бир президентликка номзод етарлича овоз тўплай олмайди ва сайлов олди пойгаси 2029 йилгача давом этади.
Иккинчи сценарий "сохта янгиликлар Facebook'ни йўқ қилади" номини олган. У сўнгги вақтларда Facebook ҳам, бошқа техник компаниялар ҳам сохта хабарлар тарқалишини тўхтата олмаётганига асосланган.
Учинчи сценарий криптовалюталарга тегишли. Унга кўра, биткоин анъанавий валюталарга алмаша бошлайди, блокчейн эса одатий банк операцияларини сиқиб чиқара бошлайди. 2028 йилга бориб анъанавий тушунчадаги банклар бўлмайди, биткоин курси эса 1 миллион долларга етади.
Шунингдек эҳтимолий салбий сценарийлар орасида — КХДР томонидан ракета ҳужуми, Буюк Британия ҳукумати тепасига социалист Жереми Корбиннинг келиши ва социализм машҳурлигининг ошиши, Европадаги "авлодлар уруши", Хитой билан савдо уруши ва электромобиллар машҳурлиги сабаб "нефть даври"нинг тугаши кабиларни қайд этиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги №984-сонли «Янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Низомнинг 2-боби 3-бандига кўра, янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатиладиган маҳсулот қийматининг олдиндан хорижий валютадаги 100 фоиз тўлови экспорт қилувчилар томонидан олинганда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича экспорт қилинади.
Бунда «Ўзагроэкспорт» АЖга янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини қуйидаги шартларда экспорт қилишга рухсат берилади:

Жўнатиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари қийматининг олдиндан камида 30 фоизи тўланганда, қолган қисми учун эса тасдиқланган банк аккредетиви очилади ва биринчи тоифали хорижий банк кафолати расмийлаштирилади;
«Ўзагроэкспорт» АЖнинг хорижда очилган савдо уйлари, шунингдек, ишончли ва узоқ муддатли шериклар ҳисобланган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан ёки биринчи тоифали хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан;
Экспорт қилувчилар ташқи бозорларга янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини «Ўзгароэкспорт» АЖ билан тузиладиган воситачилик шартномаси асосида ушбу (3- ) банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида қайд этилган шартлар бўйича етказиб беришлари мумкин.

40 % чегирмани қўлга киритинг ! ! !

7 кунлик дастур 21 27 Декабрь кунлари 18 00 дан 21 00 гача!

Дастур спикери: Шуҳрат Суюндиқов

Амалий руҳшунос, инженер механик, "Парвоз ёки интуицияни кодлаш", "Ҳақиқат даражаси" китоблари муаллифи, кўплаб архитектура ва бино дизайнлари йўналишида патентлар соҳиби, фойдали ихтиролар эгаси, спортнинг каратэ туридан 3 карра қора белбоғ соҳиби, эркин кураш бўйича спорт устаси, бизнес эгаси. Шуҳрат Суюндиқов 20 йилдан буён кўплаб давлатларда тренинг машғулотларини ўтиб келмоқда. Жумладан, Россия, Украина, Молдова, Қозоғистон, Туркия, Миср ва бошқалар. Шу кунга қадар, у 500.000дан ортиқ инсонга ҳаётда қийинчиликларни енгиш усуллари ва муваффақиятга эришиш сирлари билан бўлишиб келмоқда. Тренингда қандай муаммолар ечимини топади? - Бизнес ва ҳаётдаги муаммолар ечими ойдинлашади.
- Амалга ошира олмай келаётган ғояларни шакллантиришни ўрганасиз.
- Стресс ҳолатидан озод бўлиш билан бирга руҳий ҳолатингиз яхшиланади. - Инсонлар билан эркин фикрлашиш хислатлари ривожланади. - Ички қўрқувни енгиш йўлларини амалда ўрганасиз. - Оила ва жамиятда ўз ўрнингизни мустаҳкамлаб борасиз.

Америкалик тадқиқотчилар Wi-Fi ва мобил телефонлардан фойдаланиш фарзанд кутаётган аёлларда ҳомиланинг нобуд бўлиш хавфини тахминан 50 фоизга оширади деган хулосага келишди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, қурилмаларнинг ҳомиладор аёллар организмига салбий таъсири сабаби магнит майдонининг нурланишидадир. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳаққида хабар берди.

АҚШ ҳудудида ўтказилган тадқиқот давомида ҳомиласини йўқотган аёлларнинг тахминан ярми доимий равишда смартфондан фойдалангани аниқланди. Телефон тармоқни излаш давомида тегишли жиҳозлар томонидан қайд этилмайдиган паст кучланишли радиацион майдонни ҳосил қилади. У бутун организм фаолиятига таъсир кўрсатади. "Ҳомила тушиши АҚШдаги ҳомиладорлик ҳолатларининг 15-20 фоизида кузатилади. Бу жаҳон миқёсидаги муаммо ҳисобланади, зеро бундай кўрсаткичлар бутун сайёрада қайд этилмоқда. Бўлғуси онани ҳомиланинг нобуд бўлиши ва бошқа таҳдидлардан хавфсизлантириш учун нафақат у смартфон ва бошқа портатив гаджетлардан фойдаланишдан воз кечиши, балки яқин атрофидаги кишилардан ҳам шуни сўраши керак", - дейишмоқда тадқиқотчилар. Олимларнинг фикрича, бундай таъсирдан бошқа йўллар билан қутулишнинг иложи йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида хабар қилинишича, белгиланган дастурни амалга ошириш учун 572,3 млрд. сўм қийматидаги маблағ ажратилади.

Қарор бандларида белгиланган дастурга асосан республикада янги 7та музей ташкил этилади. Хусусан, Фарғона вилоятида Эркин Воҳидов номидаги музей, Бухоро вилоятида Мутал Бурхонов музейи, Хоразм вилоятида эса Авесто мероси музейи ташкил қилинади. Шунингдек, 21 та музей қайта таъмирланадиган бино-иншоотлар рўйхатига киритилади. Республикада мавжуд 33 та музей ўз балансида мавжуд тўплам ва экспонатларни бошқа музей тасарруфига топшириш шарти билан тугатилмоқда.

Жорий йилда бошланган «Виртуал музей» лойиҳасининг биринчи босқичида «Темурийлар тарихи» музейига виртуал 3D саёҳат қилиш имконияти пайдо бўлди. 2021 йилга қадар 2 мингдан ортиқ ноёб музей экспонатининг 3D ва аудио шаклидаги «саёҳатнома»си олтита хорижий тилда ҳам ташкил қилинади.

Суриянинг Ҳалаб вилоятида жангарилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасидаги тўқнашувларда 1938 йилги намунадаги М-30 гаубицалари қўлланилаётгани маълум бўлди. Ушбу қуролнинг жанг вақтида қўлланилаётгани видеоси YouTube’га жойлаштирилди.

Роликка берилган изоҳда маълум қилинишича, Сталин вақтидаги 122 миллиметрли гаубицалар Сурия қўшинлари ва уларнинг иттифоқдошлари томонидан Дирм-ал-Сайал ва Убайда аҳоли пунктларидаги тўқнашувларда қўлланилган.

Маълум қилинишича, бу қурол Суриядаги ихтилофда қўлланилаётган “Мста-Б” гаубицаларига қараганда анча эскириб қолган бўлса-да, жангариларга қарши ҳали ҳам самарали қурол ҳисобланади.
Сурия армияси жангларда 1930-йилларда ишлаб чиқилган собиқ иттифоқ қуролларини қўллашга мажбур бўлгани ноябрь охирида маълум бўлганди. Жумладан, гап 1937 йилги намунадаги 152 миллиметрли МЛ-20 замбараги ва суриялик артиллериячиларнинг айтишича, “ўз кўрсаткичлари бўйича дунёда тенги йўқ” М-30 гаубицалари ҳақида кетган.

МЛ-20 ва М-30 артиллерия қуроллари Сурияга Собиқ иттифоқ томондан етказиб берилган ва маҳаллий ихтилофларда қўлланилган. Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, 2012 йилда Сурияда бу қуроллардан бир неча ўнлаб дона бўлган. Бундан ташқари, ушбу қуроллар Сурияга 2016-2017 йилларда Россия томондан ҳам етказиб берилган.

Most Popular Instagram Hashtags